1. Хизмат номи: |
Микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестрига киритиш воситасида ҳисоб рўйхатидан ўтказиш |
2. Реестрга киритиладиган фаолият турлари: |
Микромолия ташкилоти фаолияти. |
3. Ариза берувчилар тоифаси: |
Юридик шахс |
4. Ҳисоб рўйхатидан ўтказувчи орган: |
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки |
5. Ҳужжатларни топшириш тартиби: |
а) Марказий банкнинг расмий веб сайти орқали (www.cbu.uz). |
6. Ҳисоб рўйхатидан ўтказиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: |
1) ариза берувчининг фирма номи ва жойлашган ери (почта манзили), шунингдек унинг банк ҳисобварағи реквизитлари кўрсатилган ариза;
2) ариза берувчининг иштирокчилари (акциядорлари) 3) устав фондини (устав капиталини) шакллантириш учун киритилган маблағларнинг манбалари тўғрисида ҳужжатлар билан тасдиқланган ахборот; 4) ариза берувчининг раҳбар ходимлари ЎРҚ-765-сонли Қонунининг 16-моддасида белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги маълумотларни. |
7. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: |
Бепул |
8. Ҳисоб рўйхатидан ўтказилганлиги учун давлат божи миқдори: |
Бепул |
9. Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатлари: |
15 иш куни |
10. Ҳисоб рўйхатидан ўтказиш талаблари ва шартлари: |
а) Ўзбекистон Республикасининг “Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолияштириш фаолияти тўғрисида”ги Қонуни талабларига риоя қилиш; б) микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи тўлов ташкилоти устав фондининг энг кам миқдори 2,0 млрд. сўмдан кам бўлмаслиги ва ва ҳисоб рўйхатидан ўтказилгунига қадар банк ҳисобварағида сақланиши керак; в) микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи тўлов ташкилотининг устав фондини (устав капиталини) шакллантириш учун кредитга, гаровга олинган маблағлардан ва мажбуриятлар юклатилган бошқа маблағлардан, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган маблағлардан фойдаланиш тақиқланади. г) микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи тўлов ташкилотининг ижро этувчи органининг аъзоларидан бири кузатув кенгаши (мавжуд бўлганда) ва ижро этувчи органи аъзоларидан бири, бош бухгалтери ёки бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарув вазифаларини амалга оширувчи бошқа мансабдор шахси, филиалларнинг раҳбарлари, шунингдек Марказий банк томонидан белгиланган бошқа шахслар ишчанлик обрўсига доир талабларга, шунингдек раҳбар ходимлар малака талабларига мувофиқ бўлиши керак; д) қуйидаги шахслар нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларга бевосита ёки билвосита эгалик қилиши мумкин эмас: имтиёзли солиқ режимини тақдим этувчи ва (ёки) бенефициар мулкдорнинг шахсини ошкор этишни ҳамда молиявий операциялар тўғрисидаги ахборотни тақдим этишни назарда тутмайдиган давлат ёки ҳудуд резиденти бўлган ва (ёки) ушбу давлатда ёки ҳудудда яшайдиган жисмоний шахслар; имтиёзли солиқ режимини тақдим этувчи ва (ёки) бенефициар мулкдорнинг шахсини ошкор этишни ҳамда молиявий операциялар тўғрисидаги ахборотни тақдим этишни назарда тутмайдиган давлатда ёки ҳудудда рўйхатга олинган юридик шахслар ёки ушбу давлат ёки ҳудуд резиденти бўлган, унда яшайдиган ёки рўйхатдан ўтган бошқарув органи аъзоси мавжуд бўлган юридик шахслар; ЎРҚ-765-сонли Қонуни 16-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган ишчанлик обрўсига доир талабларга жавоб бермайдиган жисмоний шахслар;
бошқарув органи аъзоси ЎРҚ-765-сонли Қонуни банкрот деб эътироф этилган шахслар; сиёсий партиялар, касаба уюшмалари, диний ташкилотлар; давлат органлари, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно; Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолиятни амалга оширувчи бошқа нобанк кредит ташкилотлари. |
11. Назорат тартиби: |
Марказий банк нобанк кредит ташкилотлари фаолияти устидан назоратни амалга ошириш мақсадида қуйидагиларни белгилайди: нобанк кредит ташкилотлари томонидан фаолиятни ва молиявий операцияларни амалга ошириш, бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидаларини, ҳисоботларнинг шакли, тузилиши ва мазмунини, молиявий ҳамда назоратга доир ҳисоботларни тузиш услубиятини, даврийлигини ва тақдим этиш муддатларини, таваккалчиликларни баҳолаш ҳамда уларнинг фаолиятини назорат қилиш учун зарур бўлган ахборотни тақдим этиш муддатларини; микромолия ташкилотлари учун пруденциал нормативларни ҳисоблаб чиқариш тартибини ҳамда ушбу нормативларнинг йўл қўйиладиган қийматларини. Марказий банк нобанк кредит ташкилотлари фаолияти устидан назоратни амалга ошириш мақсадида: нобанк кредит ташкилотларидан, уларга алоқадор бўлган шахслардан, шунингдек нобанк кредит ташкилотларининг уюшмаларидан (иттифоқларидан) ҳисоботларни ва ҳужжатларни сўраб олишга ҳамда текширишга, олинган ахборотни тушунтириб беришни талаб қилишга; нобанк кредит ташкилотларини инспекциядан (текширувдан) ўтказишга; микромолия ташкилотлари томонидан бериладиган истеъмол кредитлари ва микроқарзлар, шунингдек ломбардлар томонидан бериладиган микроқарзлар бўйича фоиз ставкаларининг ва тўловларнинг энг юқори қийматларини белгилашга; микромолия ташкилотларининг ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларининг ички аудитига доир талабларни белгилашга ҳақли. |
12. Ҳисоб рўйхатидан ўтказишда келишиладиган органлар |
Мавжуд эмас |
13. Ҳисоб рўйхатидан ўтказилганлигини амал қилиш муддати: |
Чекланмаган |
14. Изоҳ: |
|
Микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестрига киритиш воситасида ҳисоб рўйхатидан ўтказиш
Янгиланган сана:
26 Дек 2022, 14:27