Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Кредит ахборотининг давлат реестрини юритиш департаменти

Янгиланган сана:  4 Мар 2020, 16:02
  • Раҳбар: Хотамов Сардор Абдумажитович

Контакт маълумотлари

Телефон: 71-212-61-17

Вазифа ва функциялар

Департаментнинг вазифалари:
  • кредит ташкилотларидан қарз олувчилар ва уларнинг кредит операциялари, мажбуриятлари, таъминот турлари, кредитлаш манбалари тўғрисидаги маълумотларни йиғиш йўли билан Кредит ахборотининг давлат реестрини шакллантириш ва юритиш.
Департаментнинг функциялари:
  • замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда Кредит ахборотининг давлат реестрига ишончли кредит ахборотини йиғиш ва уни қайта ишлашнинг самарали механизмини йўлга қўйиш;

  • Марказий банкнинг тегишли таркибий бўлинмаларига ҳамда Марказий банк раҳбариятига банк тизимини тартибга солиш ва назорат қилиш механизмларини, шу жумладан тижорат банклари фаолиятида юзага келадиган муаммоларни дастлабки босқичларда аниқлаш ва уларни бартараф этувчи чоралар кўриш имконини берувчи кредит ахборотини ва таҳлилий маълумотларни тақдим этиш;
  • кредит ахбороти алмашинуви борасида белгиланган тартибда халқаро ва хорижий молия-кредит ташкилотлари, кредит ахбороти бюролари ва кредит ахборотининг давлат реестрлари билан ҳамкорлик қилиш ҳамда уларнинг назарий ва амалий тажрибаларини қўллаш;
  • кредит ахбороти алмашинуви тизимида маълумотларни йиғиш, сақлаш ҳамда таҳлил этиш ишларини фойдаланувчиларнинг талаби ва ўзгаришлардан келиб чиққан ҳолда доимий равишда такомиллаштириш;
  • халқаро ташкилотлар (Халқаро валюта фонди, Жаҳон банки ва бошқалар) билан ҳамкорликда Кредит ахборотининг давлат реестрига кредит ахборотини шакллантириш ва кредит ахбороти алмашинувини такомиллаштириш борасида таҳлиллар ўтказиш, дастурлар ва лойиҳалар ишлаб чиқишда қатнашиш ҳисобланади.


USD = 10766.49
-12.49
EUR = 12194.13
-55.1
RUB = 145.60
+1.43
GBP = 14332.35
-72.68
JPY = 94.89
-0.63
CHF = 11710.34
-30.19
CNY = 1689.76
-2.2
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X