Тартибга солиш қумдони
Янгиланган сана: 29 Апр 2026, 10:39
Тартибга солиш қумдони – Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жорий этилган алоҳида ҳуқуқий режим бўлиб, унинг доирасида молиявий технологиялар бозори иштирокчилари молиявий хизматлар соҳасидаги янги маҳсулот ва хизматларни назорат қилинадиган шароитларда синовдан ўтказиш ҳуқуқига эга. Режим Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан молиявий хизматлар соҳасида алоҳида ҳуқуқий режимни жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори билан белгиланган.