Стратегия 2026-2030
2026-2030 йилларга мўлжалланган молиявий технологияларни ривожлантириш миллий стратегиясида Ўзбекистонда молиявий технологиялар бозорини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва мақсадли кўрсаткичлари белгиланган. Стратегия Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-359-сонли қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, рақамли молиявий инфратузилмани мустаҳкамлаш, инвестицияларни жалб қилиш ва соҳанинг кадрлар салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган.
Стратегияни амалга ошириш доирасида Марказий банк молиявий технологиялар соҳасидаги инновацион маҳсулотлар ва хизматларни назорат қилинадиган шароитларда синовдан ўтказиш механизми – тартибга солиш қумдони фаолиятини таъминлайди. Батафсил