Иш жойи, лавозими | Марказий банк Раисининг ўринбосари – Бошқарув аъзоси |
Туғилган йили | 1971 |
Туғилган жойи | Наманган шаҳри |
Миллати |
ўзбек |
Маълумоти |
1993 йил Ленинград қишлоқ хўжалик институти 2001 Наманган муҳандислик-педагогика институти |
Мутахассислиги | Муҳандис-механик, молия ва кредит |
Банк соҳасидаги фаолияти | 15 йил |
Эгаллаб турган лавозимида | 2020 йилдан |
Телефон | 71-212-60-48 |
Камалов Аюбхон Арибджанович

Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини та'минлаш департаменти, Банк хизматлари исте'молчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати, Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида тижорат банклари фаолиятини мониторинг қилиш департаменти, Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти, Молиявий саводхонлик ва оммабопликни ошириш департаменти, Молия-иқтисод департаменти фаолиятига раҳбарликни амалга оширади.
Унинг зиммасига:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги "Гаров рейестри" давлат унитар корхонаси ишини;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳқамаси билан олиб бориладиган ишларни;
Ногиронлиги бор ходимлар учун қулай ва тўсиқларсиз муҳит яратилиши бўйича ишларни мувофиқлаштириш вазифалари юклатилади.
Марказий банкинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош бошқармалари иш фаолиятини мувофиқлаштиради, уларнинг фаолияти билан боғлиқ бўлган масалаларни тезкор ҳал этиш ишларини ташкил қилади ва улар зиммасига юклатилган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун масъул ҳисобланади.