Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
1765

“Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисида”ги Низомга шарҳ

Янгиланган сана:  29 Июл 2020, 11:29

         “Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисида”ги Низом банк фаолияти соҳасидаги рухсат бериш ва линцензиялаш тартиб-таомилларини янги таҳрирда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида” ва “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари талабларига мувофиқлаштириш мақсадида Марказий банк томонидан ишлаб чиқилди.

         Низом банк тизимининг барқарорлиги ва ривожланишини янада мустаҳкамлаш мақсадида хорижий давлатлар тажрибаси асосида тайёрланди.

         Ушбу низомнинг қабул қилиниши билан мазкур соҳани тартибга солувчи бир нечта норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар оптималлаштирилди ва ягона ҳужжатга бирлаштирилди.

         Таъкидлаш жоизки, мазкур низом банкларни ташкил этиш ва банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияларни олиш, банк акцияларини сотиб олишга доир дастлабки рухсатномани бериш, банкнинг кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходимларини баҳолаш, банкнинг алоҳида бўлинмаларини (филиал ва офисларини) очиш ва ёпиш, банкнинг уставига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш, банкларни қайта ташкил этиш ва тугатиш масалаларини тартибга солади.

         Низом банк муассислари ва потенциал олувчилар, шунингдек, банкнинг кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходимлари мувофиқ бўлиши шарт бўлган қатъий мезонларни ҳамда уларни баҳолашнинг шаффоф механизмини белгилайди.

         Шу билан бирга, низомда юқори капитал ва кредит рейтинги кўрсаткичларига эга бўлган чет эл банклари ва бошқа кредит ташкилотларининг, шунингдек, халқаро молия институтларининг миллий банк тизимига инвестиция киритишини рағбатлантириш мақсадида шундай ташкилотлар томонидан банк ташкил этилаётганда ёки банкнинг устав капиталида иштирок этилаётганда дастлабки рухсатномани олишнинг алоҳида соддалаштирилган тартиби назарда тутилган.

         “Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисида”ги Низом талаблари 2020 йил 1 октябрдан кучга киради.

Рўйхатдан ўтиш муддати: 30 июнь 2020 й.
docx 12.6 KB
Юклаб олиш



Улашиш:

 
USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X