Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда.
Марказий банкда ҳам ушбу кун муносабати билан Мудофаа вазирлиги фахрийлари, “Темурбеклар мактаби” ўқувчилари ҳамда банк таркибий бўлинмалари ходимлари иштирокида тадбир ташкил қилинди.
Тадбирда мустақиллик йилларида ушбу куннинг мазмун-моҳияти буткул ўзгаргани ҳамда ватанга жон фидо қилганларнинг хотираси ва қадрини улуғлаш кунига айлангани таъкидланди. Хусусан, иккинчи жаҳон урушида иштирок этган ва фронт ортида фидокорона меҳнат қилган ватандошларимизнинг матонати, юртимиз сарҳадларини ҳимоя қилиб, ўз жонини қурбон қилган мард ўғлонлар жасорати тилга олинди.
Тадбир доирасида “Темурбеклар мактаби” ўқувчилари томонидан тайёрланган байрам табриги ва ҳарбий ўқув машқлар намойиш этилди.
Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбир ташкил этилди
Янгиланган сана: 8 Май 2023, 19:23