Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Банк назорати қўмитасининг 2023 йил апрель ойи давомидаги фаолияти

Янгиланган сана:  16 Май 2023, 21:02
16 Май 2023

Банк назорати қўмитаси томонидан Марказий банкнинг назоратга доир вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида 2023 йилнинг апрель ойида асосий эътибор тижорат банклари, микромолия ташкилотлари ҳамда тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларида ўтказилган ўрганишлар, шунингдек, пруденциал меъёрларга ҳамда қонунчилик талабларига риоя қилинишига қаратилди.

Хусусан, ҳисобот ойида Қўмитанинг 8 та йиғилиши ўтказилди ва уларда жами 31 та масала муҳокама қилинди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинди.

Рухсат бериш тартиботи йўналишида 12 та банклар келишиш учун раҳбарлик лавозимларига тақдим этган номзодларни кўриб чиқиш, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш, тижорат банклари ва тўлов ташкилотлари лицензияларини қайта расмийлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Банкларнинг молиявий ҳолатини кўриб чиқиш бўйича муҳокамаларда 8 та тижорат банклари томонидан пруденциал меъёрлар талабларининг бажарилиши, 2 та банклар, микромолия ташкилотлари ҳамда 5 та тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларида ўтказилган ўрганишлар натижалари, банкларда иқтисодий санкциялар билан боғлиқ хатарларни бошқаришга доир талабларга риоя этилиши ҳолати юзасидан ҳамда тўлов ташкилотларининг амалдаги қонунчилик талаблари доирасида фаолият юритишини тартибга солиш тўғрисидаги масалалар таҳлил этилди.

Ўтказилган йиғилишлар якуни бўйича 15 та тижорат банклари, нобанк кредит ташкилотларига нисбатан ўрганиш натижаларида аниқланган қоидабузарликларга йўл қўйилганлиги, тўлов ташкилотлари шубҳали амалиётларни амалга оширганлиги сабабли огоҳлантирилди ҳамда 1 та микромолия ташкилотига нисбатан кредитлаш ва факторинг операцияларини амалга оширишни уч ой муддатга тақиқлаш чораси қўлланилди.

Шу билан бирга, айрим тижорат банклари бошқарувлари зиммаларига мижозлардан ортиқча ундирилган комиссион ҳақларни банк мижозларига қайтариш, ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш, кузатув кенгашини, бошқарув аъзоларини ва муҳим аҳамиятга эга ходимлар таркибини бутлаш ҳамда ташқи савдо шартномаларини санкция ва тақиқлар талабларига мувофиқлиги юзасидан тўлиқ хатловдан ўтказиш вазифалари юклатилди.

Бундан ташқари, Қўмита қарорлари билан юклатилган вазифалар ижросига доир таҳлилий маълумотлар йиғилишларда муҳокама қилинди ва топшириқларни ўз муддатида бажарилишини қатъий назоратга олиш юзасидан Марказий банкнинг таркибий тузилма раҳбарларига топшириқ берилди.

USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X