Марказий банкда Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) томонидан чоп этилган “Яқин Шарқ ва Марказий Осиё мамлакатларининг минтақавий иқтисодий истиқболлари” номли таҳлилий ҳисоботи тақдимотига бағишланган илмий-амалий конференция ўтказилди.
Тадбирда ХВЖ, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Қозоғистон Республикаси Миллий банки раҳбарлари иштирокида минтақадаги иқтисодий ўсишнинг асосий омиллари, мамлакатлар иқтисодиётларининг таъсирчанлигини ошириш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарлар юзасидан кўриладиган чоралар муҳокамаси ўтказилди.
Эркин мулоқот тарзида ўтган семинарда маҳаллий олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказлари ёш илмий ходимлари ҳам фаол иштирок этиб, муҳокама қилинган масалалар юзасидан ўз фикрларини билдирдилар.
Маълумот учун: ХВЖ томонидан “Минтақавий иқтисодий истиқболлар” (Регионал Эcономиc Оутлоок) туркумидаги таҳлилий ҳисоботлар йилига икки марта ХВЖнинг расмий веб-сайтида чоп этилади ва унда минтақалардаги иқтисодий тенденциялар, истиқболлар ва хавфлар таҳлили акс эттирилади.
Ҳисоботнинг тўлиқ матни билан ҳавола орқали танишиш мумкин.
Халқаро валюта жамғармасининг “Минтақавий иқтисодий истиқболлар” таҳлилий ҳисоботининг тақдимоти
Янгиланган сана: 6 Май 2025, 17:25