Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Чекка ҳудудларда аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ўтказилди

Янгиланган сана:  18 Май 2023, 12:48
18 Май 2023
Жорий йилнинг 11-12 май кунлари Марказий банк тижорат банклари билан биргаликда Навоий вилоятининг Хатирчи, Конимех ва Томди туманларида хотин-қизлар, ёшлар ҳамда меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ташкил этди.

Тадбирлар давомида банк омонатлари орқали жамғармаларни шакллантириш, фоизларни ҳисоблаш тартиби, рақамли молиявий саводхонлик, молиявий хавфсизликнинг асосий қоидалари, ижобий кредит тарихини шакллантириш учун масъулиятли қарз олишнинг аҳамияти, шунингдек аҳолини имтиёзли кредитлаш каби молиявий саводхонликнинг асосий йўналишлари интерфаол форматда очиб берилди. 

Тадбиркорлик фаолиятини янги бошлаган  140 нафарга яқин кам таъминланган аёллар, 65 нафарга яқин ёшлар вакиллари ҳамда 55 нафардан ортиқ мигрантлар ва уларнинг оила аъзоларига кредит ташкилотлари билан ишлаш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича амалий маслаҳатлар берилди.

Тренинг иштирокчиларига банк маҳсулотлари бўйича ўқув йўриқномалари ҳамда молиявий саводхонликка оид китоблар тарқатилди.

Марказий банк мамлакатимизнинг чекка ҳудудларида устувор мақсадли гуруҳларнинг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича ўқув-таълим тадбирларини ўтказиб боришни давом эттиради.


USD = 12689.97
-15.03
EUR = 13557.96
+14.43
RUB = 137.20
+1.09
GBP = 15771.09
+66.44
JPY = 81.90
-0.16
CHF = 13879.44
-53.01
CNY = 1751.28
-1.86
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X