Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Швейцария Миллий банки раиси билан учрашув

Янгиланган сана:  19 Май 2023, 18:52
19 Май 2023
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида Швейцария Миллий банки раиси Томас Йордан бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлиги, жорий макроиқтисодий ҳолат, пул-кредит соҳасидаги ўзгаришлар, нархлар ва молиявий барқарорликни таъминлаш, институционал ривожланиш ва салоҳиятни ошириш борасида кўрилаётган чоралар юзасидан артофлича маълумот берилди. 

Швейцария Миллий банки томонидан иқтисодий соҳадаги ўзгаришлар, макроиқтисодий кўрсаткичлар ва натижаларга юқори баҳо берилиб, Ўзбекистон Марказий банки билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар истиқболлари бўйича фикр алмашилди.  

Хусусан, институционал ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар доирасида Марказий банкда умумий мувозанат моделларини (DSGE) жорий этиш ва макроиқтисодий барқарорлик таъминлашга қаратилган инструментларни ривожлантириш йўналишидаги техник кўмак дастурларини давом эттириш бўйича келишувга эришилди. 

Шу билан бирга, бугунги кунда жаҳон иқтисодиётида кузатилаётган ҳолатлар, глобал молиявий шароитларнинг ўзгариши ва улар бўйича кутилмалар, ташқи иқтисодиётда юзага келаётган хатарлар ва уларнинг таъсирларини юмшатиш бўйича чоралар муҳокама қилинди.

USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X