Ўзбекистон Республикаси Марказий банки делегацияси Бишкекда Қирғизистон сомининг 30 йиллигига бағишланган халқаро конференцияда қатнашди.
Конференцияда Швейцария, Россия, Қирғизистон, Қозоғистон, Шимолий Македония, Беларус ва Арманистон Марказий банклари раҳбарлари ҳамда ХВЖ, Жаҳон банки, ОТБ ва ЕТТБнинг Қирғизистон Республикасидаги ваколатхоналари раҳбарлари иштирок этди.
Конференцияда барқарор иқтисодиёт ва иқтисодиётни рақамли трансформация қилиш масалалари, жумладан, иқтисодиётни трансформациялаш шароитида пул-кредит сиёсатининг ўрни, рақамлаштириш ва яшил молия барқарор иқтисодиётни ривожлантиришнинг воситаси, банк тизимида рақамлаштириш ва Марказий банкларнинг истиқболлари (рақамли валюта, молия бозорини тартибга солиш, киберхавфсизлик йўналишлари) муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси “Инфляциянинг глобал ўсиши ва унинг Кавказ ҳамда Марказий Осиё мамлакатларидаги пул-кредит сиёсати асосларига таъсири” мавзусидаги сессияда ўз маърузасини тақдим этди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки делегацияси Қирғизистондаги халқаро конференцияда иштирок этди
Янгиланган сана: 22 Май 2023, 12:22