Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўртасида тўлов тизими операторлари, кредит ва тўлов ташкилотлари фаолиятида киберхавфсизлик инцидентлари ҳамда таҳдидларга қарши тезкор таъсирчан чоралар кўриш бўйича Ҳамкорлик келишуви имзоланди.
Мазкур келишувнинг мақсади юзага келган киберхавфсизлик инцидентлари ҳамда таҳдидлар тўғрисидaги мaълумотлaрни йиғиш, қaйтa ишлaш вa aлмaшиш, кредит ва тўлов ташкилотлари фаолиятида кибержиноятчиликка оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, оқибатларини ва имкон берувчи сабаблар ҳамда шарт-шароитларни бартараф этиш ва шу ўринда киберхавфсизлик масаласига доир муносабатларни кенгайтиришга қаратилган. Келишув доирасида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш кўзда тутилган.
Ҳамкорлик келишуви имзоланди
Янгиланган сана: 26 Май 2023, 18:03