Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Муомала даври 6 ой бўлган Марказий банк облигацияларини жойлаштириш бўйича 2020 йил 10 январь куни ўтказилган аукцион натижалари ҳақида МАЪЛУМОТ

Янгиланган сана:  16 Янв 2020, 09:26
10 Янв 2020

Жорий йилнинг 10 январь куни Марказий банк томонидан Ўзбекистон Республикаси валюта биржасида муомала даври 6 ой бўлган  1 млн. сўм номинал қийматга эга, умумий ҳажми 250 млрд. сўмлик 250 минг дона Марказий банк облигацияларини жойлаштириш бўйича аукцион савдолари ўтказилди.

Аукционда 17 та тижорат банки иштирок этган бўлиб, улар томонидан 1 050,3 млрд. сўм ҳажмидаги 1 039 900 дона облигацияни сотиб олиш учун рақобатли буюртманомалар таклиф этилди.

Аукцион давомида 250 000 дона қимматли қоғозлар  255,0 млрд. сўм қийматида жойлаштирилди (чиқарилиш умумий ҳажмининг 100 фоизи).

Аукционда жойлаштирилган облигацияларнинг сўндириладиган умумий ҳажми 250,0 млрд. сўмни ташкил этади.

Аукцион натижаларига кўра, қимматли қоғозларнинг қуйидаги йиллик фоиз ставкалари шаклланди:

ўртача тортилган даромадлилик - 11,7 фоиз;

минимал даромадлилик - 11,7 фоиз;

чегириш нархи бўйича максимал даромадлилик - 11,7 фоиз.

USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X