Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Аҳолининг турмуш шароити яхшиланмоқда, оддий одамлар давлатдан, ҳаётдан рози бўляпти

Янгиланган сана:  23 Янв 2020, 13:02
22 Янв 2020

Маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2019 йилнинг охирги иш кунида парламент палаталари раҳбарлари, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар мутасаддилари билан учрашиб, йил якунларини сарҳисоб қилди ва 2020 йилдаги муҳим вазифаларни белгилаб берди.

Муносабат

Қайд этилганидек, кенг кўламли ишлар натижаси ҳар бир жабҳада сезиляпти. Илгари иложсиздек туюлган масалаларга ечим топилмоқда. Энг муҳими, халқнинг турмуш шароитлари яхшиланмоқда, оддий одамлар давлатдан, ҳаётдан рози бўляпти.

Хўш, муваффақиятлар давомли бўлиши учун соҳа ва тармоқларда қандай ишлар олиб бориляпти?

Вазирлик ва идоралар раҳбарларининг айримларидан ушбу саволга жавоб олдик.

Пул-кредит соҳасидаги янгича ёндашувлар

Мамаризо НУРМУРАТОВ,

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси:

- 2019 йил қайсидир маънода пул-кредит соҳасида бошлаган ислоҳотларимизнинг дастлабки босқичини якунига етказиш ва кейинги босқичдаги ишларимиз учун замин яратишга қаратилган йил бўлди. Шу нуқтаи назардан, Президентимиз таъкидлаганидек, 2020 йилда олдимизда тизимда жиддий ўзгаришларни амалга ошириш билан боғлиқ осон бўлмаган вазифалар турибди. Хусусан, жорий йилдан бошлаб пул-кредит соҳасини бошқаришда инфляцион таргетлашга ўтишга амалий жиҳатдан пойдевор яратишни асосий мақсадларимиздан бири сифатида белгилаб қўйганмиз.

Ушбу йўналишда янги монетар инструментларни жорий қилиш, ички пул ва валюта бозорларини ривожлантириш орқали пул-кредит сиёсатининг самарадорлигини ошириш, шунингдек, Марказий банкнинг кенг жамоатчилик билан мулоқот каналини ҳамда прогноз ва таҳлилий базасини кучайтириш борасида аниқ мақсадли ишларни амалга оширишни режалаштирганмиз.

Ҳукуматимиз билан биргаликда макроиқтисодий сиёсат юритилишини таъминлаш орқали инфляция даражасини 2020 йилда 12-13,5 фоизлик прогноз даражасида сақлаш ҳамда уни 2023 йилда 5 фоизгача пасайтириш бўйича барча зарур чораларни кўриб борамиз.

Кейинги яна муҳим масалалардан бири банкларнинг молиявий мустаҳкамлигини яхшилаш ва уларни бозор тамойилларига мос трансформация жараёнларига тайёрлашдир. Шу маънода, тайёрланаётган банк тизимини ривожлантириш стратегиясини ҳукумат билан биргаликда амалга оширишга киришиш 2020 йилдаги асосий вазифаларимиз сирасига киради. Жумладан, банклардаги корпоратив бошқарув тизимини тубдан яхшилаш, тизимнинг ҳар хил турдаги молиявий ва иқтисодий хатарларга бардошлигини ошириш, банклардаги давлат улушини тизимга энг илғор халқаро тажрибани олиб кирадиган ва рақобат муҳити яхшиланиши учун хизмат қиладиган инвесторларга сотиш, банк хизматлари сифатини яхшилаш ҳамда уларнинг оммабоплигини ошириш, ушбу жараёнда замонавий ахборот технологияларидан янада кенгроқ фойдаланиш бўйича амалий ишларни фаоллаштиришимиз зарур.

2020 йилда Марказий банк фаолиятининг ажралмас қисми – тўлов тизимлари ишлашининг барқарорлигини таъминлаш билан боғлиқ бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириш ҳам мўлжалланган. Бу йўлда миллий чакана тўлов тизимларини янада ривожлантириб, аҳолига банк карталари орқали кўрсатилаётган хизматлар турини кенгайтириш нафақат аҳолига, балки хўжалик юритувчи субъектларга ҳам тўловларни туну кун, 24/7 режимида ўтказиш имкониятларини яратиш, мамлакатимизнинг барча ҳудудида терминаллар ва банкоматлар тармоғини кенгайтириш орқали қулай тўлов муҳитини яратиш мақсад қилинган.

Инфляциянинг мақсадли кўрсаткичлари даражаси пасайиб бориши ва банк тизимининг барқарорлиги таъминланиши мамлакатимиздаги макроиқтисодий барқарорликнинг мустаҳкамланишида ва шу орқали навбатдаги босқичдаги ислоҳотларнинг самарали кечишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

USD = 12640.21
-49.76
EUR = 13559.15
+1.19
RUB = 137.02
-0.18
GBP = 15817.96
+46.87
JPY = 81.22
-0.68
CHF = 13850.77
-28.67
CNY = 1744.13
-7.15
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X