Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Академик олим билан суҳбат

Янгиланган сана:  5 Мар 2020, 12:39
5 Мар 2020

Марказий банкда Ўзбекистон Фанлар академияси Математика институти директори, академик Шавкат Аюпов билан мулоқот ташкил этилди. Унда Марказий банкнинг стипендиатлари ва ёш мутахассислари қатнашишди.

Мулоқот Марказий банк, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Фанлар Академиясининг В.И.Романовский номидаги Математика институти билан банк тизими ҳамкорлигида математика соҳасини ривожлантириш ҳамда ушбу фан ютуқларидан амалиётда фойдаланишни кенгайтириш мақсадида ёшларда мазкур фанга қизиқишни кучайтириш ва олимлар, ёш тадқиқотчиларни молиявий қўллаб-қувватлашга қаратилган йўл харитасида белгиланган вазифалар доирасида ўтказилди.

Математик билимлар барча ютуқларимизнинг асосига айланмоқда. Инсоннинг меҳнат фаолиятидаги муваффақият ва яхши ҳаёт кечириши, тўғри қарорлар қабул қилиши математик билимларни нечоғли ўзлаштириши, ҳаётий алгоритмларни ишлаб чиқиши билан чамбарчас боғлиқдир. Математик билимлар шахснинг интеллектуал ўсиши, мулоҳаза қилиш кўламини ошириши ва умуман жамият саводхонлигини оширишда беқиёс аҳамиятга эга. Бинобарин, мамлакатимизда 2020 йил – Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йилида ушбу фанга бўлган эътиборнинг ортиши сабаби ҳам ана шунда.

Мулоқот давомида академик олим ўз ҳаёт йўли, шахсий ва илмий қарашлари, жамият ва ислоҳотлар хусусидаги фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X