Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Расмий муносабат

Янгиланган сана: 4 Дек 2025, 11:34
4 Дек 2025

Ижтимоий тармоқларда вояга етмаган шахсларга банк карталарини очишда ҳамда ушбу карталарни тижорат банклари ёки тўлов ташкилотларининг мобил иловаларига бириктиришда биометрик идентификациядан ўтиш билан боғлиқ муаммолар юзага келаётганлиги юзасидан билдирилмоқда.

Марказий банк бошқарувининг тегишли қарори билан “Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома”га киритилган ўзгаришларга асосан энди 14 ёшдан – 18 ёшгача бўлган вояга етмаган шахслар банкларда ҳисобварақларни мустақил равишда очишларига рухсат берилди.

Банк карталари билан боғлиқ фирибгарликларнинг олдини олиш мақсадида Марказий банкнинг тегишли кўрсатмасига асосан банклар ва тўлов ташкилотлари мобил иловаларида “Янги рўйхатдан ўтиш”, “Паролни қайта тиклаш” ҳамда “Аккаунтга бошқа қурилмадан кириш”да биометрик идентификациядан (Face-ID) ўтиш механизми жорий этилган.

Мазкур ҳолатдан келиб чиқиб, Марказий банк томонидан банклар ва тўлов ташкилотларига хатарларни бошқариш сиёсатига асосан, вояга етмаган шахслар учун мобил илова орқали электрон тўлов имкониятини тақдим этиш ҳамда юкори хатерли амалиётлар учун қўшимча идентификация механизмларини сақлаб қолиш имкониятларини яратиш юзасидан тегишли кўрсатма юборилган.

Қисқа давр ичида вояга етмаган шахслар банклар ва тўлов ташкилотлари мобил иловалари орқали ўз банк карталаридан фойдаланиш имкониятига эга бўлишлари мумкинлиги маълум қилинади.

USD = 11962.78
-6.88
EUR = 13887.59
-40.31
RUB = 153.94
+1.38
GBP = 16026.54
-57.09
JPY = 75.62
+0.05
CHF = 14910.61
-40.25
CNY = 1716.50
-1.5
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X