Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раҳбарияти 15 ноябрь куни Олмаота шаҳрида Қозоғистон Миллий банки томонидан ташкил қилинган Қозоғистон миллий валютасининг 30 йиллигига бағишланган XI Қозоғистон молиячилар Конгрессида иштирок этди.
Тадбир давомида қатор хорижий марказий банкларнинг раҳбарлари иштирокида “Жорий шароитда пул-кредит сиёсатини олиб бориш” мавзусида муҳокамалари ўтказилди.
Шунингдек, ташриф давомида Қозоғистон Миллий банки раиси Тимур Сулейменов, Озарбайжон Марказий банки раиси Талех Кязымов, ҳамда Швейцария Миллий банки бошқаруви аъзоси Аттилио Занетти билан икки томонлама учрашувлар ўтказилиб, ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, хусусан, марказий банклар ходимлари ўртасида тажриба алмашиш билан боғлиқ қўшма тадбирларни ўтказиш масалалари муҳокама этилди.
Шу билан бирга, Озарбайжон Марказий банки билан консолидацияланган банк назорати ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум параметрлари келишиб олинди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раҳбарияти XI Қозоғистон молиячилар Конгрессида иштирок этди
Янгиланган сана: 16 Ноя 2023, 09:45