Тўлов ташкилоти лицензиясига эга бўлган “Ўзбекистон Республикаси Товар-хомашё биржаси” АЖ томонидан “ExMoney” электрон пуллар тизими фаолиятини ташкил этиш ҳамда “Трастбанк” ХАБ томонидан мазкур электрон пуллар тизимининг эмитенти сифатида электрон пулларни чиқариш фаолияти бўйича тақдим этилган ҳужжатлар ўрганиб чиқилди.
“Ўзбекистон Республикаси ҳудудида электрон пулларни чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари”га (рўйхат рақами 3231, 29.04.2020 й.) кўра, жорий йилнинг 30 август куни “ExMoney” электрон пуллар тизими Марказий банкнинг Электрон пуллар тизими реестрига киритилди ва электрон пуллар чиқарилишига рухсат берилди.
Электрон пуллар тизими реестрининг тўлиқ рўйхати билан ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин.