Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Киберхавфсизлик мавзусига оид халқаро семинар

Янгиланган сана:  25 Янв 2023, 15:41
25 Янв 2023
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг “CERT-CBU” киберхавфсизлик маркази вакиллари Халқаро валюта жамғармаси томонидан АҚШда ташкил этилган “Cyber Resilience – Delivering Through Disruption” семинарида иштирок этди.

Унда Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, Европа марказий банки, SWIFT ва бошқа халқаро ташкилотлар раҳбарлари ҳамда етакчи экспертлари томонидан тақдимотлар ўтказилди.

Семинарда бутун дунё бўйлаб молиявий институтлар дуч келадиган киберхавфсизлик хатарларининг долзарб муаммолари, ўзаро маълумот алмашиш, киберхавфсизлик рискларини камайтириш каби масалалар муҳокама қилинди.

Иштирокчиларга киберхавфсизлик бўйича халқаро меъёрий-ҳуқуқий базага киритилган ўзгартиришлар ҳақида маълумот берилди. Шу билан бирга, ривожланаётган таҳдид тенденциялари, жумладан, геосиёсий кескинликлардан келиб чиқадиган муаммолар, маълумот алмашиш ва ҳодисалар ҳақида ҳисобот беришнинг самарали янги амалиётлари, крипто активлар ҳамда марказий банклар рақамли валюталарининг киберхавфсизликка таъсири ва киберхавфсизлик рисклари бўйича макроиқтисодий истиқболни ривожлантиришдаги ёндашувларга тўхталиб ўтилди.

USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X