Марказий банкда Visa халқаро тўлов тизими катта вице-президенти Вера Платонова бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда Марказий банк ва Visa компанияси ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандуми доирасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Хусусан, томонлар Ўзбекистонда рақамли тўловлар инфратузилмасининг ҳозирги ҳолати ва мамлакатда нақд пулсиз тўловларни ривожлантириш имкониятлари хусусида фикр алмашдилар.
Мулоқот чоғида шунингдек, аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича ҳамкорликда амалга ошириладиган тадбирларга ҳам тўхталиб ўтилди.
Visa халқаро тўлов тизими вакиллари билан учрашув
Янгиланган сана: 1 Фев 2023, 14:44