Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида Швейцариянинг Иқтисодий масалалар бўйича Давлат котибияти (SECO) вакили жаноб Рето Вейерман билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг турли йўналишлардаги фаолиятини халқаро молия институтлари, жумладан, SECO томонидан молиялаштириладиган лойиҳалар доирасида техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масалаларига тўхталиб ўтилди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар Марказий банк ходимларининг малакасини ошириш йўналишида SECO билан ҳамкорлик истиқболларини алоҳида муҳокама қилишга келишдилар.
Швейцариянинг иқтисодий масалалар бўйича Давлат котибияти (SECO) вакили билан учрашув
Янгиланган сана: 8 Фев 2023, 20:11