Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Эндиликда ноиқтисодий йўналишдаги олий таълим муассасаларида молиявий саводхонлик дастури жорий этилди!

Янгиланган сана: 13 Май 2025, 16:33
13 Май 2025
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда “UZCARD” миллий тўлов тизими ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Молиявий саводхонлик амбассадорлари” лойиҳаси муваффақиятли старт олди ва мамлакатда молиявий таълим тизимида янги саҳифа очди. Энди ушбу ташаббус доирасида Марказий банк ва “UZCARD” вилоятлардаги йирик ноиқтисодий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда амалий ишларни олиб бормоқда.

Лойиҳа орқали мазкур муассасаларда молиявий саводхонлик бўйича тизимли таълим й ўлга қўйилди. Танлов асосида саралаб олинган 32 нафар илғор педагог “амбассадор” сифатида тайинланиб, талабаларга молиявий билим ва кўникмаларни етказиш вазифасини ўз зиммасига олди.

Марказий банк томонидан махсус тайёрланган ўқув дастури ва ўқув-семинарлар натижасида амбассадорлар талабаларга ҳаётда зарур бўлган энг асосий молиявий кўникмалар — омонат ва кредит фоизларини ҳисоблаш, шахсий сезилган инфляцияни аниқлаш, банк карталаридан хавфсиз фойдаланиш, банк хизматларини танлаш ва шартноманинг муҳим шартлари, ижтимоий инжиниринг хусусиятлари, молиявий фирибгарликдан ҳимояланиш усуллари каби амалий билимлар бўйича билим бермоқда. 

Лойиҳа учта босқичда амалга оширилади, ҳар бир босқич 2 ой давом этади. Амбассадорлар ҳар босқичда 30 нафардан талабаларни қамраб олади ва ҳар бири умумий ҳисобда 90 нафар ёшларга таълим беради. Ушбу тартибда 2025 йил охиригача 3 000 нафардан зиёд талабага молиявий билимлар етказилиши кўзда тутилган.

USD = 12618.63
-49.51
EUR = 14516.47
-124.1
RUB = 160.83
-0.32
GBP = 16989.72
-169.28
JPY = 87.07
-0.4
CHF = 15428.08
-159.64
CNY = 1755.76
-7.79
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X