Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Fitch Ratings агентлиги вакиллари Марказий банкка ташриф буюришди

Янгиланган сана:  16 Мар 2023, 13:51
16 Мар 2023
Марказий банкда банк рейтингларини ҳар йили қайта кўриб чиқиш доирасида раҳбариятнинг Fitch Ratings агентлиги таҳлилчилари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда давлат банкларини трансформация қилишнинг ҳозирги ҳолати ва уларни хусусийлаштириш истиқболларига тўхталиб ўтилди. Хусусан, 2020-2025 йилларда банк тизимини ислоҳ қилиш стратегиясига мувофиқ тижорат банкларини босқичма-босқич трансформациялаш ва хусусийлаштириш амалга оширилаётгани қайд этилди.

Мулоқот давомида банкларнинг имтиёзли кредитлаш дастурларида иштирок этиши, Базель III стандартларига ўтиш жараёнида пруденциал талабларга киритилган сўнгги ўзгаришлар ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар муҳокама қилинган масалалар бўйича ўзаро ҳамкорликни давом этиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

USD = 12628.05
+7.96
EUR = 13616.83
+17.42
RUB = 136.42
-0.31
GBP = 15927.76
+35.28
JPY = 83.44
+0.11
CHF = 14007.82
+81.44
CNY = 1748.70
+3.28
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X