Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ўзбекистонда “яшил” молиялаштиришни ривожлантириш масалаларига бағишланган семинар-тренинг

Янгиланган сана:  31 Мар 2023, 19:53
31 Мар 2023
Марказий банкда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕББР) билан ҳамкорликда Ўзбекистонда “яшил” савдони молиялаштиришни ривожлантириш масалаларига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди. Унда ЕТТБнинг молия институтлари бўйича бошқарув директори Франсис Малиж, халқаро экспертлар, Коммерцбанк, Райффайзенбанк ҳамда Марказий банк ва тижорат банклари вакиллари иштирок этди.

Семинар доирасида Марказий банкнинг “яшил” сиёсат соҳасида амалга ошираётган  ишлари, имкониятлар ва хавф-хатарларга бағишланган тақдимоти бўлиб ўтди. Таъкидланишича, Ўзбекистон 2018 йилда иқлим бўйича Париж келишувини ратификация қилган ва 2021 йилда келишув бўйича миқдорий мажбуриятларини оширган, яъни 2030 йилга бориб иссиқхона газ чиқиндиларини 2010 йилги даражадан 35 фоизга камайтиришни режалаштирган. Шунингдек, Марказий банк 2022 йилдан NGFSнинг тўлақонли аъзоси саналади.

Шу билан бирга, 2019 йил октябрь ойида “Ўзбекистон Республикасининг 2019-2030 йилларга мўлжалланган яшил иқтисодиётга ўтиш стратегияси” қабул қилинди. Ҳужжатда энергия самарадорлигини ошириш, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш орқали мамлакатда иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш кўзда тутилган. Стратегияга кўра, 2023 йилнинг октябрь ойига қадар “Миллий яшил таксономия”ни ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Бугунги кунда Марказий банк томонидан 3000 квадрат метр майдонда 536 та қуёш панеллари ўрнатилган бўлиб, улар ёрдамида электр энергиясининг 30-40 фоизини тежаш режалаштирилган.

Семинар-тренингда, шунингдек, банк – мижозларининг иқлим хатарларини баҳолаш, Марказий Осиёда бу борадаги тенденциялар, “яшил” савдони молиялаштириш ва бошқа мавзуларга оид масалалар ҳам кўриб чиқилди.

USD = 12632.22
+22.05
EUR = 13478.58
-48.35
RUB = 134.39
-0.85
GBP = 15778.91
-39.29
JPY = 79.99
-0.37
CHF = 13721.72
-114.32
CNY = 1744.52
+2.71
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X