Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Тижорат банклари фаолияти танқидий таҳлил этилди

Янгиланган сана:  4 Фев 2020, 10:44
3 Фев 2020

Марказий банкнинг Самарқанд, Жиззах ва Сурхондарё вилоятлари Бош бошқармаларида Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида қайд этилган масалалар ва банк тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини оширишга доир вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирларига бағишланган анжуман ўтказилди.

Марказий банк Раисининг ўринбосари ва бошқа марказий аппарат ходимлари томонидан иштирок этган ушбу тадбирларда тижорат банкларининг ўтган йилги фаолияти танқидий кўриб чиқилди.

Мамлакат Президентининг Мурожаатномасида банк тизими олдига қўйилган вазифалардан келиб чиқиб, жорий йилда қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор беришга:

  • ҳудудларда банк хизматлари марказларининг сонини ошириш ва кўрсатиладиган хизматлар сифатини такомиллаштириш;

  • тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлашда уларга айланма маблағларини тўлдириш учун микроқарзлар, “револьвер” ва қисқа муддатли кредитлар ажратиш ҳажмини ошириш;

  • тадбиркорларга тайёр бизнес лойиҳаларини тақдим этиш хизматлари сифати ва кўламини кенгайтириш;

  • банкларнинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, уларнинг фаолиятида трансформация жараёнини самарали ташкил этиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги қайд этилди

USD = 10139.30
+9.74
EUR = 11051.84
+96.72
RUB = 141.35
+3.81
GBP = 12333.44
+72.62
JPY = 94.22
-0.43
CHF = 10443.20
+15.41
CNY = 1422.68
-3.76
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X