Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

2024 йил учун молиявий барқарорлик шарҳи эълон қилинди

Янгиланган сана: 4 Июн 2025, 14:21
30 Май 2025

2024 йилда Ўзбекистонда молиявий шароитлар енгиллашди ва банк тизимида молиявий барқарорлик сақланиб қолди. Банк тизимида молиявий стресс даражасининг пасайиши, капитал монандлилик кўрсаткичларининг юқори даражада шаклланиши ҳамда ликвидлиликнинг етарли бўлиши ушбу барқарорликни таъминловчи асосий омиллар сифатида кўрсатилди.

Макроиқтисодий барқарорлик

2024 йилда ЯИМ ўсиш суръати 6,5 фоизни ташкил этиб, ички талабнинг кучайиши билан асосланди. Шу билан бирга, валюта бозоридаги босимнинг камайиши ва инфляция даражасининг мўътадиллашуви Ўзбекистон молиявий шароитлар индексининг ижобий томонга ўзгаришига сабаб бўлди.

Банк тизимидаги ижобий ўзгаришлар

Банклар капиталининг монандлилик коэффициенти 17 фоиз даражасида сақланиб, ўрнатилган минимал талаблардан юқори эканлиги қайд этилди. Ликвидлиликни қоплаш коэффициенти (LCR) 194 фоизга ва соф барқарор молиялаштириш коэффициенти (NSFR) 115 фоизга етди. Ушбу ижобий ҳолат банклар хатараларга бардош бера олишини кўрсатади.

Аҳоли қарз юки ҳолати

Жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар ўсиши давом этмоқда. Уй хўжаликлари секторида қарз юкининг ортаётгани айни пайтда хавотирларга сабаб бўлмоқда: 2024 йилда аҳолининг умумий қарз юки (DSTI) 34 фоиз, қарз юки кўрсаткичи 50 фоиздан юқори бўлган қарздорларга тўғри келувчи кредитлар ҳажмининг улуши эса 40 фоизни ташкил қилди.

Кўчмас мулк ва автокредитлар бозори

Уй-жойлар бозорида фаоллик пасайди, нархлар эса фундаментал қийматдан 17 фоиз юқори даражада сақланди. Ипотека шартларининг қатъийлашиши ҳам ушбу бозордаги эҳтиёткорликни акс эттиради. Шу билан бирга, макропруденциал чоралар банкларнинг автокредит сегментидаги кредит хатарини пасайтирди.

Микроқарзлар бозори

Микроқарзлар бўйича кредит хавфи ортмоқда. Банкларнинг кредит портфелида жисмоний шахсларга ажратилган микроқарзлар миқдори ҳамда микроқарз олувчилар сони юқори суръатларда ўсмоқда. Жисмоний шахсларга ажратилган микроқарзлар қолдиғи бўйича концентрациялашув даражаси ҳам ошишда давом этмоқда.

Хатарлар

Молиявий барқарорликка таъсир этиши мумкин бўлган асосий хатарлар сифатида ташқи молиялаштиришнинг қимматлашуви, микроқарзлар ўсиш суръати, уй-жойлар нархларининг ортиқча баҳоланиши ва кибер хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар қайд этилди. Хатарли сценарийда тўлов қобилияти бўйича стресс-тест натижаларига кўра, 2027 йилда капитал монандлилик минимал талабдан паст даражада шаклланиш эҳтимоли мавжуд.

Ўрта муддатли истиқболлар

Ўрта муддатли истиқболда таркибий ва даврий тизимли хатарларни олдини олиш мақсадида тизимли аҳамиятга молик банклар учун ҳамда контрциклик капитал буферларни амалиётга жорий қилиш кўзда тутилган.

Марказий банк томонидан ўз вақтида қабул қилинган макропруденциал сиёсат чоралар ва тизимли хатарларни олдини олиш механизмлари молиявий барқарорликни таъминлашда муҳим омил бўлиб қолмоқда.

Тўлиқ ҳисобот билан Марказий банкнинг расмий веб-сайтида танишишингиз мумкин

USD = 12699.14
+84.07
EUR = 14847.83
+93.24
RUB = 162.16
+0.14
GBP = 17124.79
+40.2
JPY = 86.22
+0.41
CHF = 15933.68
+81.62
CNY = 1771.84
+12.29
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X