Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тадбиркор аёлларнинг молия кодекси тақдимотини ўтказди

Янгиланган сана: 24 Июл 2024, 20:39
24 Июл 2024

Марказий банк молиявий инклюзивлик ва иқтисодий имкониятларни кенгайтириш йўлидаги инновацион қадамда тадбиркор аёллар учун Молия кодексининг жорий этилишини эълон қилади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича миллий комиссияси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда асосий манфаатдор томонлар, сиёсатчилар, молия ва бизнес соҳалари вакиллари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда тадбиркор аёлларнинг молиявий имкониятларини кенгайтириш, гендер тенглигини ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилган жамоавий мажбурият ҳақида сўз юритилди. Лойиҳа гендер бўйича ажратилган маълумотларни тўплаш, молия институтларида аёллар етакчилигини рағбатлантириш ва тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш бўйича инновацион чора-тадбирларни жорий этиш муҳимлигини таъкидлайди. Бизнесни ривожлантириш банки ва Халқ банки билан ҳамкорликда имзоланган ушбу ташаббус Ўзбекистон бўйлаб аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришда муҳим босқич бўлди.

Йиғилишда халқаро экспертлар томонидан тадбиркор аёллар учун Молия кодексига оид маълумотлар тақдим этилди ва мазкур лойиҳа 2023-йил октабр ойида Жаҳон банки ва ХВЖнинг Марокашда бўлиб ўтган йиллик йиғилишида расман ишга туширилгани ва дунёнинг
26 давлатида синовдан ўтказилаётгани таъкидланди.

Шунингдек, тадбирда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ва Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича миллий комиссия ўртасида имзоланган “Тадбиркор аёлларни молиялаштириш кодекси”нинг Ўзбекистонда жорий этилишига оид меморандум ҳамда давлатимиз раҳбарининг жорий йил 7 март куни қабул қилинган “Хотин-қизлар тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-122-сонли қарори мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди.

Тадбиркор аёллар учун Молия кодекси нафақат молия соҳасида, балки мамлакатнинг кенг ижтимоий-иқтисодий соҳаларида ҳам трансформацион ўзгаришларни амалга ошириш имконини беради. Ўзбекистоннинг бу борадаги етакчилиги барқарор иқтисодий ўсиш ва тараққиётни таъминлашда хотин-қизлар муҳим рол ўйнашини чуқур англаганини акс эттиради.

Очилиш маросимида ЕТТБ, Осиё тараққиёт банки ва БМТ Аёллар ташкилотининг бир қатор тақдимотлари бўлиб ўтди. Ушбу тақдимотлар аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш стратегияларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда WE Молия кодексини самарали татбиқ этиш йўллари каби мавзуларни қамраб олди. Ушбу сиёсий мулоқот WE Молиявий кодексини амалга ошириш бўйича миллий коалицияни яратиш учун платформа бўлиб хизмат қилди.

Тадбиркор аёлларнинг молия кодекси ва унда қандай иштирок этиш ҳақида батафсил маълумотни расмий We-Fi веб-сайтида топишингиз мумкин https://we-fi.org/we-finance-code/.

USD = 12822.98
+13.93
EUR = 13823.17
+57.28
RUB = 131.24
+0.68
GBP = 16618.58
+83.38
JPY = 84.20
+0.99
CHF = 14712.00
+94.8
CNY = 1791.74
+2.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X