Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банкнинг тижорат банкларининг 2019 йилдаги фаолияти якунлари бўйича ўтказилган кенгайтирилган Бошқарув йиғилиши ҳақидаги хабари

Янгиланган сана:  2 Мар 2020, 16:45
30 Янв 2020

Жорий йилнинг 25 январь куни Марказий банкда тижорат банклари ва Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари раҳбарлари иштирокида банкларнинг 2019 йилдаги фаолияти якунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида банк-молия тизимини ривожлантириш юзасидан белгилаб берилганустувор вазифаларига бағишланган кенгайтирилган Бошқарув йиғилиши ўтказилди.

Марказий банк раиси ўз чиқишида ўтган даврда банк тизимини ислоҳ қилиш бўйича эришилган асосий кўрсаткичлар ва натижалар хусусида маълумот берди. Шу билан бирга, банк тизимидаги мавжуд камчиликлар ва эътибор қаратилиши лозим бўлган вазифаларга тўхталиб ўтилди.

Йиғилишда Давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномасида банк тизимидаги ислоҳотлар жараёнига берилган баҳо ва мавжуд камчиликлар бўйича билдирилган танқидий фикрларга алоҳида эътибор қаратилиб, банк тизимининг ҳолати ва молиявий барқарорлигининг таваккалчиликлари стресс-тест натижалариасосида таҳлил этилди.

Шу билан бирга, тижорат банклари раҳбарларини банк муассасаларининг самарадорлигини ва банклар томонидан замонавий бизнес усулларини жорий этиш бўйича масъулиятини ошириш зарурлиги қайд этилди. Банк бизнесида илғор технологиялар ва услубларни жорий этиш юзасидан тижорат банкларига қўйиладиган талаблар таъкидлаб ўтилди.

Йиғилиш давомида банк муассасалари раҳбарларига тегишли тавсиялар ва кўрсатмалар берилди. Шу жумладан,

  • банкларнинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, корпоратив бошқарув стандартларини жорий этиш;

  • банклар фаолиятида трансформация жараёнини амалга ошириш ва банк хизматларининг янги турларини жорий қилиш;

  • кредит портфели сифатини ошириш ва диверсификациялаш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш;

  • банклар томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;

  • банк хизматларидан фойдаланиш шартлари билан расмий веб-сайтларда, ижтимоий тармоқларда ва бошқа ахборот манбаларида келтирилаётган хизматлар тўғрисида ишончли маълумотларни тақдим этиш орқали мижозларнинг хабардорлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиши қайд этилди.

Мурожаатномада келтирилган асосий устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда, ислоҳотлар самарадорлигини ошириш зарурлиги таъкидланди. Бу ўз навбатида, банк хизматлари доирасини кенгайтириш ва сифатини ошириш, банкларнинг фаолияти самарадорлиги ва мустақиллигини таъминлаш ҳамда банк тизими барқарорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Шунингдек, йиғилишда банк тизимида 2020 йилдаамалга оширилиши режалаштирилган бошқа устувор вазифалар ҳам муҳокама қилинди.

USD = 10139.30
+9.74
EUR = 11051.84
+96.72
RUB = 141.35
+3.81
GBP = 12333.44
+72.62
JPY = 94.22
-0.43
CHF = 10443.20
+15.41
CNY = 1422.68
-3.76
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X