Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

2023 йилнинг I ярми учун тўлов баланси жорий операциялар ҳисобининг дастлабки кўрсаткичлари

Янгиланган сана:  31 Июл 2023, 20:27
31 Июл 2023

2023 йилнинг I ярми учун тўлов баланси жорий операциялар ҳисобининг дастлабки кўрсаткичлари

 

Марказий банк томонидан тўлов баланси жорий операциялари ҳисобининг дастлабки кўрсаткичлари тайёрланди.[1]

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, тўлов балансининг жорий операциялар ҳисоби сальдоси манфий бўлиб, 2,6 млрд. долларни ташкил этди.

Бунда, савдо балансининг (товарлар ва хизматлар) манфий сальдоси 7,6 млрд.  долларни ташкил қилиб, бирламчи ва иккиламчи даромадларнинг ижобий сальдоси (5 млрд. доллар) ҳисобига қисман қопланди.

Товарлар ва хизматлар экспорти

Жами товарлар ва хизматлар экспорти 2022 йилнинг I ярмига нисбатан 16 фоизга ёки 1,7 млрд. долларга ошиб, 2023 йилнинг I ярмида 12,1 млрд. долларга етди.

Хусусан, товарлар экспорти ўтган йилга нисбатан 16 фоизга ёки 1,4 млрд. долларга кўпайиб, 10 млрд. долларни ташкил этди.

Хизматлар экспорти ўтган йилга нисбатан 16 фоизга ёки 296 млн. долларга ошиб, 2,1 млрд. долларни ташкил этди.

Мазкур ўсиш асосан сафарлар (туризм) ва транспорт хизматлари экспорти ҳажмининг сезиларли даражада ортиши (мос равишда 88 фоиз ва 15 фоиз) билан изоҳланади.

Товарлар ва хизматлар импорти

Жами товарлар ва хизматлар импорти ўтган йилга нисбатан
22 фоизга ёки 3,5 млрд. долларга ошиб, 2023 йилнинг I ярмида
19,7 млрд. долларга етди.

Жумладан, товарлар импорти 16,3 млрд. долларни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 26 фоиз ёки 3,4 млрд. долларга кўпайди.

Хизматлар импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4 фоизга кўпайиб, 3,4 млрд. долларни ташкил этди. Бунда, хизматлар импорти таркибида транспорт хизматлари 342 млн. долларга ошган бўлса, сафарлар билан боғлиқ хизматларда 150 млн. долларга камайиш кузатилди.

Бирламчи ва иккиламчи даромадлар

Бирламчи даромадлар[2] ижобий сальдоси 543 млн. доллар (2022 йилнинг I ярмида 746 млн. доллар) миқдорида шаклланди. Ушбу сальдонинг қисқариши чет элга ишлаш мақсадида кетган қисқа муддатли меҳнат муҳожирларининг ўртача даромадлари ўзгаришсиз сақланиб қолишига қарамасдан, уларнинг сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан камайиши билан изоҳланиши мумкин.

Иккиламчи даромадларнинг[3] ижобий сальдоси ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 фоизга ўсиб, 4,4 млрд. долларни ташкил этди.

Шу ўринда, қайд этиш жоизки, жаҳонда юзага келган геосиёсий вазият натижасида халқаро пул ўтказмаларининг ноодатий тарзда ўсиш суръатлари жорий йилдан бошлаб ўзининг тарихий (фундаментал) тенденцияларига қайтаётганлиги кузатилди.

Дастлабки кўрсаткичлар бўйича қўшимча ўрганишлар
ва таҳлиллар ўтказилиб, 2023 йилнинг I ярми учун тўлов баланси ва халқаро инвестицион позицияси кўрсаткичлари бўйича якуний ҳисобот фойдаланувчиларга 2023 йилнинг сентябрь ойида тақдим қилинади.




[1] Дастлабки кўрсаткичлар тезкор маълумотлар ва экспертлик баҳолашлар асосида тузилганлиги сабабли улар якуний маълумотлар билан фарқ қилиши мумкин.


[2] Хорижда ишловчи Ўзбекистон фуқароларига норезидентлар томонидан тўланган иш ҳақи ҳамда инвестицион даромадлар


[3] Резидент ва норезидентлар ўртасидаги ҳеч қандай мажбуриятларсиз ўтказилган жорий трансфертлар



USD = 12212.07
+22.06
EUR = 12992.42
+5.18
RUB = 127.16
+0.25
GBP = 14950.02
-32.72
JPY = 82.34
+0.05
CHF = 13474.64
+28.79
CNY = 1672.22
+3.8
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X