Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

2023 йилнинг 9 ойи учун тўлов баланси жорий операциялар ҳисобининг дастлабки кўрсаткичлари

Янгиланган сана: 27 Окт 2023, 16:54
27 Окт 2023

Марказий банк томонидан тўлов баланси жорий операциялари ҳисобининг дастлабки кўрсаткичлари тайёрланди.[1]

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2023 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича тўлов баланси жорий операциялар ҳисобининг манфий сальдоси 4,4 млрд. долларни ташкил этди.

Бунда, савдо балансининг (товарлар ва хизматлар) манфий сальдоси 11,7 млрд. долларни ташкил қилиб, иккиламчи даромадларнинг ижобий сальдоси (7,3 млрд. доллар) ҳисобига қисман қопланди.

Товарлар ва хизматлар экспорти

Жами товарлар ва хизматлар экспорти 2022 йилнинг 9 ойига нисбатан 13 фоизга ёки 2,1 млрд. долларга ошиб, жорий йилнинг 9 ойида 18 млрд. долларга етди.

Хусусан, товарлар экспорти ўтган йилга нисбатан 15 фоизга ёки 1,8 млрд. долларга кўпайиб, 14,3 млрд. долларни ташкил этди.

Хизматлар экспорти ўтган йилга нисбатан 10 фоизга ёки 327 млн. долларга ошиб, 3,8 млрд. долларни ташкил этди.

Хизматлар экспорти таркибида асосий ўсиш транспорт ва сафарлар (туризм) билан боғлиқ хизматлар компонентига тўғри келиб, уларнинг ўтган йилга нисбатан мос равишда 50 ва 53 фоизга ошиши юк ва йўловчи ташиш билан боғлиқ хизматлар ҳажмининг юқори суръатларда ўсиши ҳамда яқин хорижий мамлакатлар фуқаролари Ўзбекистонга қисқа ва ўрта муддатга сафари билан изоҳланади.

Товарлар ва хизматлар импорти

Жами товарлар ва хизматлар импорти ўтган йилнинг 9 ойига нисбатан 17 фоизга ёки 4,3 млрд. долларга ошиб, жорий йилда 29,7 млрд. долларга етди.

Жумладан, товарлар импорти 24,2 млрд. долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 21 фоиз ёки 4,1 млрд. долларга кўпайди.

Хизматлар импорти ўтган йилнинг 9 ойига нисбатан 3 фоизга кўпайиб, 5,5 млрд. долларни ташкил этди.

Бунда, хизматлар импорти таркибида транспорт хизматлари 20 фоизга ошган бўлса, сафарлар (туризм) билан боғлиқ хизматларда хорижий мамлакатларга чиқувчилар сонининг қисқариши ҳисобига 15 фоизга камайиши кузатилди.

Бирламчи ва иккиламчи даромадлар

Ҳисобот даврида бирламчи даромадлар[2] манфий сальдо билан шаклланиб, 15,7 млн. долларни (2022 йилнинг 9 ойида ижобий сальдо 847 млн. доллар) ташкил қилди.

Иккиламчи даромадларнинг[3] ижобий сальдоси ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17 фоизга қисқариб, 7,3 млрд. долларни ташкил этди.

Мазкур ҳолат халқаро пул ўтказмаларининг 2022 йилдаги ноодатий тарзда ўсиш суръатларини ўзининг фундаментал тенденцияларига қайтаётганлиги билан изоҳланади.

Дастлабки кўрсаткичлар бўйича қўшимча ўрганишлар ва таҳлиллар ўтказилиб, 2023 йилнинг 9 ойи учун тўлов баланси ва халқаро инвестицион позицияси кўрсаткичлари бўйича якуний ҳисобот фойдаланувчиларга 2023 йилнинг декабрь ойида тақдим қилинади.

[1] Дастлабки кўрсаткичлар тезкор маълумотлар ва экспертлик баҳолашлар асосида тузилганлиги сабабли улар якуний маълумотлар билан фарқ қилиши мумкин.

[2] Хорижда ишловчи Ўзбекистон фуқароларига норезидентлар томонидан тўланган иш ҳақи ҳамда инвестицион даромадлар

[3] Резидент ва норезидентлар ўртасидаги ҳеч қандай мажбуриятларсиз ўтказилган жорий трансфертлар

USD = 12962.01
-8.99
EUR = 13365.13
+56.88
RUB = 126.02
-0.02
GBP = 15838.28
+40.9
JPY = 82.63
+0.51
CHF = 14215.85
+55.37
CNY = 1767.89
-1.4
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X