Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилган кредитлар (2020 йил январь-сентябрь ойларида)

Янгиланган сана:  23 Окт 2020, 10:29
21 Окт 2020

1

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 2020 йилнинг ўтган даври давомида 150 мингдан ортиқ лойиҳага жами 4,4 трлн. сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

Дастурлар доирасида ажратилган кредитларнинг 1 трлн. 964 млрд. сўми (44%) юридик шахслар ва ЯТТларга, 2 трлн. 470 млрд. сўми (56%) ўзини ўзи банд қилувчи жисмоний шахсларга ажратилган. Бунда асосий эътибор аҳолини қўшимча даромад манбаларига эга бўлишига ҳамда кафолатланган янги иш ўринларини яратишни назарда тутувчи тадбиркорлик субъектларини лойиҳаларини молиялаштиришга қаратилди.

Ушбу кредитларнинг 78% (3,5 трлн. сўми) “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури, 22% (980,0 млрд. сўми) бошқа дастурлар ҳиссасига тўғри келади.

Мазкур маблағларнинг 1 трлн. 213 млрд. сўми хотин-қизлар тадбиркорлигини, 1 трлн. 385 млрд. сўм ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга ажратилган.

2


3


4

USD = 10427.38
+12.52
EUR = 12473.23
+128.5
RUB = 137.48
+0.79
GBP = 13883.01
+49.99
JPY = 100.17
-0.12
CHF = 11533.44
+99.85
CNY = 1586.20
-1.24
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X