Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

«Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарор юзасидан шарҳ

Янгиланган сана: 16 Июл 2025, 16:43
16 Июл 2025

Марказий банк бошқарувининг «Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори Адлия вазирлигида 2025 йил 14 июль куни 3030-10-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Мазкур низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан қуйидаги асосий талаблар киритилмоқда:

кредит карта маҳсулоти бўйича стандарт «Ахборот варақаси» шакли амалиётга жорий этилмоқда. Мазкур ахборот варақаси орқали истеъмолчилар кредит карта шартлари тўғрисида тўғри ва тўлиқ маълумот олишлари ҳамда турли тижорат банкларининг кредит карта маҳсулоти шартларини ўзаро таққослаган ҳолда, ўзлари учун мақбул бўлган танловни амалга ошириш имкониятини беради;

кредит шартномаларига қарздорнинг ҳисобварағларида ҳар қандай давр мобайнида маълум миқдордаги камаймайдиган пул маблағи қолдиғи ёки айланмаси мавжуд бўлиши юзасидан шарт киритилиши чекланмоқда. Мазкур талаб билан кредитлаш амалиётидаги инсофсиз амалиётни тўхтатиш, кредитнинг ҳақиқий қиймати яширилишини олдини олган ҳолда унинг ҳақиқий нархи борасидаги шаффофликни таъминлаш ҳамда қарздор ўз ҳисобварағларидаги амалиётларни мустақил бошқариши таъминланмоқда;

кредит таъминотига қабул қилинган гаров мулкларини кредитнинг асосий қарзи қолдиғига мутаносиб равишда босқичма-босқич гаровдан чиқариш ёки гаров нарсасини алмаштириш бўйича банкнинг ички тартиби бўлиши ва унда мазкур амалиётларни амалга ошириш барча жараёнлар тўғрисида истеъмолчиларга ошкор қилиниши белгиланмоқда. Ушбу талаб гаров мулки эгаларининг манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилган ҳолда, кредит таъминотида ортиқча турган мулкларни гаровдан чиқарилишини тартибга солади ва бу бордаги кредиторнинг инсофсиз хатти-ҳаракатларини олдини олади. Бу шунингдек, кредитни муддатидан олдин тўлашни рағбатлантиради ҳамда гаров мулки эгасининг ўз мулкидан эркин фойдаланиш имкониятларини оширади;

банкнинг кредитор сифатидаги ҳуқуқлари суғурта ташкилотига суброгация орқали ўтганда, банк уч иш куни ичида қарздор ва кафилларга бу ҳақда ёзма хабарнома (маълумотнома) юбориши ва унда барча зарурий маълумотлар кўрсатилиши лозимлиги белгилаб қўйилмоқда. Мазкур талабнинг амалиётига киритилиши банкнинг кредитор сифатидаги ҳуқуқлари суғурта қилувчига ўтганлиги бўйича шаффофликни таъминлаш, қарздорларни (кафилларни) бу борада хабардор қилиш орқали келгусида кредит қарздорлиги билан боғлиқ келиб чиқиши мумкин бўлган низолар ва ҳуқуқий ноаниқликларни олдини олишга қаратилган.   

Низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар 2025 йил 15-октабрдан кучга киради.

Ҳужжат билан ушбу ҳавола орқали батафсил танишишингиз мумкин.

USD = 11952.73
+15.13
EUR = 14021.75
+60.73
RUB = 159.48
+0.01
GBP = 16248.54
+129.2
JPY = 76.34
+1.42
CHF = 15292.64
+131.86
CNY = 1750.50
+2.37
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X