Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Тижорат банкларининг ички аудитига қўйиладиган талаблар тўғрисида”ги низом ишлаб чиқилди

Янгиланган сана:  26 Май 2021, 18:52
26 Май 2021

Марказий банк томонидан “Тижорат банкларининг ички аудитига қўйиладиган талаблар тўғрисида”ги низом (2021 йил 7 май, рўйхат рақами 3302) ишлаб чиқилди ва давлат рўйхатидан ўтказилди.

Мазкур низомни ишлаб чиқишда банк назорати бўйича Базель қўмитасининг “Банкларда ички аудитга оид тамойиллар” ва Ички аудиторлар институтининг “Ички аудитнинг касбга оид халқаро стандартлари” ҳамда бир қатор хорижий мамлакатларнинг тажрибасидан фойдаланилди ва миллий банк тизими хусусиятлари ҳисобга олинди.

Банкларда таваккалчиликка асосланган ички аудитни ташкил этиш мақсадида аудиторлик текширувини режалаштириш ва ўтказишда банкнинг риск-профили, жумладан, таваккалчиликларни бошқариш тизими ҳолати ва йирик таваккалчиликлари инобатга олиниши лозимлиги белгиланмоқда.

Шунингдек, ички аудит хизмати ходимлари аудит текширувларида мустақиллик ва холислик тамойилларига риоя этган ҳолда манфаатлар тўқнашувига йўл қўймасликлари, банк фаолиятидаги камчилик ва қоидабузарликларни аниқлашлари ҳамда уларни бартараф этиш, банк фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифларини билдиришлари керак бўлади.

Бундан ташқари, ички аудит хизмати фаолиятини мустақил таркибий бўлинма сифатида ташкил этиш учун банкларда корпоратив бошқарув стандартларига мувофиқ банк кузатув кенгаши, бошқаруви ва аудит қўмитасининг вазифа ва мажбуриятлари батафсил кўрсатиб берилмоқда.

Низомга, шунингдек, Марказий банк ва банкнинг ички аудит хизмати ходимлари ўртасида самарали мулоқот тизимини йўлга қўйиш мақсадида тегишли нормалар киритилди.

Мазкур низом 2021 йил 8 августдан кучга киради.

USD = 10571.88
-9.48
EUR = 12623.88
+48.99
RUB = 145.58
+1
GBP = 14758.34
+79.88
JPY = 95.27
-0.53
CHF = 11512.45
+27.2
CNY = 1632.22
-1.61
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X