Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

2021 йилнинг I ярим йиллиги учун тўлов баланси жорий операциялар ҳисобининг дастлабки кўрсаткичлари

Янгиланган сана:  17 Июл 2021, 19:38
17 Июл 2021

Марказий банк томонидан 2021 йилнинг I ярим йиллиги якунлари бўйича тўлов баланси жорий операциялари ҳисобининг дастлабки кўрсаткичлари тайёрланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, тўлов балансининг жорий операциялар ҳисоби дефицити 2,9 млрд. долларни ташкил этди.

Бунда, савдо баланси (товарлар ва хизматлар) ва бирламчи даромадларнинг манфий сальдоси (5,7 млрд. доллар) иккиламчи даромадларнинг ижобий сальдоси (2,7 млрд. доллар) ҳисобига қисман қопланди.

Товарлар ва хизматлар экспорти

Жорий йилнинг I ярим йиллиги якуни бўйича жами товарлар экспорти 5,9 млрд. долларни ташкил этди. Бунда, экспорт (номонетар олтин ҳисобга олинмаган ҳолда) ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 48 фоизга ёки 1,5 млрд. долларга ошиб 4,5 млрд. долларни ташкил этди. Товарлар экспортининг асосий қисмини “текстиль ва текстиль маҳсулотлари” – 1,5 млрд. доллар (ўтган йилнинг мос даврида 925 млн. доллар), “қимматбаҳо бўлмаган металлар ва улардан буюмлар” – 761 млн. доллар (ўтган йилнинг мос даврида 461 млн. доллар), “келиб чиқиши ўсимлик бўлган маҳсулотлар” – 495 млн. доллар (ўтган йилнинг мос даврида 537 млн. доллар), ва “кимё саноати маҳсулотлари” – 274 млн. доллар (ўтган йилнинг мос даврида 240 млн. доллар) товар гуруҳлари ташкил этди.

Хизматлар экспорти ўтган йилнинг мос даври даражасида шаклланиб 921 млн. долларни ташкил этди. Бунда дунёда пандемия билан боғлиқ чекловлар жорий йилда хам давом этаётганлиги сабабли “транспорт” ва “сафарлар” компонентлари 745 млн. долларни ташкил этди (ўтган йилнинг мос даврида 765 млн. доллар).

Товарлар ва хизматлар импорти

Товарлар импорти 10,6 млрд. долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24 фоиз ёки 2,0 млрд. долларга ошди. Товарлар импортининг асосий қисмини “машиналар, ускуналар, механизмлар” – 3,0 млрд. доллар (ўтган йилнинг мос даврида 2,9 млрд. доллар), “қимматбаҳо бўлмаган металлар ва улардан буюмлар” – 1,5 млрд. доллар (ўтган йилнинг мос даврида 1,1 млрд. доллар), “кимё саноати маҳсулотлари” – 1,3 млрд. доллар (ўтган йилнинг мос даврида 1,0 млрд. доллар) ва “ер усти, ҳаво ва сув транспорти воситалари” – 1,3 млрд. доллар (ўтган йилнинг мос даврида 969 млн. доллар) товар гуруҳлари ташкил этди.

Хизматлар импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6 фоиз ёки 104 млн. долларга ошиб 1,9 млрд. долларни ташкил этди. Бунда, хизматлар импорти тузилмасида 2020 йилнинг I ярим йиллигига нисбатан транспорт хизматлари 124 млн. долларга ўсиш кузатилган бўлса, “сафарлар” компоненти 84 млн. долларга қисқарди.

Бирламчи ва иккиламчи даромадлар

Бирламчи даромадларнинг сальдоси 53 млн. доллар миқдорида манфий бўлиб шаклланди. Бунда, пандемия билан боғлиқ чекловлар қисқа муддатли ишчиларнинг сони камайишига олиб келган бўлса, харажатлар қисмида эса жалб қилинган қарзларга ҳисобланган фоизлар ва тўғридан-тўғри инвесторлар даромадлари ўтган йил даражасида сақланиб қолиши кузатилмоқда.

Иккиламчи даромадларнинг ижобий салъдоси 2,7 млрд. долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 28 фоиз ёки 604 млн. долларга ўсиши кузатилди.

Ўзбекистоннинг 2021 йилнинг I ярим йиллиги учун тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзи кўрсаткичларининг ҳисоботи фойдаланувчиларга 2021 йилнинг сентябрь ойида тақдим қилинади.

 

USD = 12697.00
+2.04
EUR = 13547.70
+38.99
RUB = 135.05
+0.39
GBP = 15836.97
+11.43
JPY = 82.23
+0.12
CHF = 13966.56
+37.48
CNY = 1753.95
-0.18
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X