Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йилнинг 9 ойи учун Тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзи бўйича нашрига қисқача маълумот

Янгиланган сана:  27 Дек 2021, 11:41
27 Дек 2021

2021 йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистон Республикаси тўлов баланси кўрсаткичларининг шаклланишига коронакризис шароитида ички ва ташқи бозорлардаги тикланиш, ташқи савдо айланмасининг ва пул ўтказмалари хажмларининг ўсиши, глобал бизнес фаолиятининг мувозанатлашуви каби омиллар ўз таъсирини кўрсатди.

Юқоридаги омиллар таъсирида 2021 йилнинг 9 ойи учун жорий операциялар ҳисоби дефицити 5,1 млрд. доллар (2020 йилнинг 9 ойида 279,2 млн. доллар) миқдорида шаклланди. Бунда, савдо балансининг (товарлар ва хизматлар) манфий сальдоси (9,7 млрд. доллар) бирламчи ва иккиламчи даромадларнинг ижобий сальдоси (4,6 млрд. доллар) ҳисобига қисман қопланди.

Жорий йилнинг 9 ойида молиявий ҳисобнинг манфий сальдоси 6,0 млрд. долларни ташкил этди. Бунда, молиявий ҳисоб дефицитининг ўсишига асосий сабаб кредитлар ва қарзлар бўйича норезидентлар олдидаги мажбуриятлар 2,7 млрд. долларга, тўғридан-тўғри инвестициялар 1,7 млрд. долларга ҳамда портфель инвестицияларида қимматли қоғозлар чиқарилиши эвазига 1,3 млрд. долларга ўсиши асосий сабаб бўлди.

Ҳисобот даврида мамлакатнинг чет эл валютасидаги активлари 68,3 млрд. долларни, ташқи мажбуриятларининг ҳажми эса 51,4 млрд. долларни ташкил этди. Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикасининг соф инвестицион позицияси йил бошига нисбатан 17 фоизга ёки 3,4 млрд. долларга қисқариб, жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига 16,9 млрд. долларни ташкил этди.

Ўзбекистон Республикасининг умумий ташқи қарзи жорий йилнинг бошига нисбатан 11 фоизга ёки 3,7 млрд. долларга ошиб, 2021 йил 1 октябрь ҳолатига 37,6 млрд. долларни (жорий йилнинг 1 январь ҳолатига 33,8 млрд. доллар) ташкил қилди. Хусусан, йил бошига нисбатан давлат ташқи қарзи 7 фоизга ёки 1,5 млрд. долларга ўсиб 22,9 млрд. долларни, давлат томонидан кафолатланмаган ташқи қарз эса 18 фоизга ёки 2,2 млрд. долларга ўсиб 14,7 млрд. долларни ташкил этди.

Нашр

Статистика

USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X