Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳ

Янгиланган сана:  19 Янв 2022, 19:41
19 Янв 2022

2021 йилда чакана савдо ҳажми ўсишининг 2020 йилдаги 5,7 фоиздан 12 фоизгача, пуллик хизматлар кўрсатиш ҳажмининг 3 фоиздан 19,2 фоизгача тезлашиши, шунингдек, иш ҳақи, пенсия, нафақа ва бошқа ижтимоий тўловлар миқдорининг ошиб бориши нақд пулга бўлган талаб ва таклифни шаклланишида асосий омиллардан бўлди.

Натижада, 2021 йилда банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 2020 йилга нисбатан 40,8 фоизга ошиб, 507,2 трлн. сўмга етди ва унинг таркибий шаклланишида ўтган йилларга нисбатан деярли ўзгариш кузатилмади.

 

1-расм: Нақд пул тушумлари ҳажми ва таркиби динамикаси

 

млрд.сўмда

photo_2022-01-19_19-43-05.jpg

 

Нақд пул айланмасида банк кассаларига нақд пул тушумлари ҳажми 251,7 трлн. сўмни, банк кассалари ва банкоматлардан чиқим қилинган нақд пуллар 255,5 трлн. сўмни ташкил этди.

Нақд пул тушумларининг ялпи ички маҳсулотга нисбати 2019 йилдаги 26,9 фоиздан 2021 йилда 34,3 фоизгача ошиши кузатилди. Мазкур кўрсаткичнинг ошиб бораётганлиги, ўз навбатида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг банк хизматларидан фойдаланиш даражаси ортиб бораётганлиги билан изоҳланиши мумкин.

Шу билан бирга, 2021 йилда, ўртача номинал иш ҳақининг 20 фоизга ўсиши, нафақа ва бошқа ижтимоий тўловлар миқдорининг 2 марта 10 фоиздан оширилиши ҳамда тўлов тизимлари инфратузилмасига инновацион технологияларнинг жорий этиб борилаётганлиги банк карталарига маблағлар келиб тушиш ҳажмини 1,7 баробарга ошиб, қарийб 300 трлн.сўмга етишига таъсир этувчи омиллардан бўлди.

Ушбу даврда аҳоли томонидан банк карталаридан нақдлаштириб олинган маблағлар 95 трлн. сўмни (31,7 фоиз) ташкил этди.

 

2-расм: Банк карталарига келиб тушган маблағлар ва уларни
нақдлаштириш ҳажмлари динамикаси

 

млрд.сўмда

photo_2022-01-19_19-43-24.jpg

 

2021 йилда банк кассаларидан (шу жумладан, банкоматлардан) берилган нақд пуллар ҳажмининг 2020 йилга нисбатан 75,3 трлн. сўмга ошиши кузатилган бўлса, ушбу ўсишнинг асосий қисми банк карталаридан нақд пул ечиш (32,9 трлн. сўмга) ҳамда банклар томонидан аҳолидан нақд чет эл валютасини сотиб олиш ҳажмларининг (22,2 трлн. сўмга) ошиши ҳисобига юзага келди.

 

 

3-расм: Банклардан нақд пулдаги чиқимлар ҳажми ва уларнинг
мақсадлари бўйича таркибий динамикаси

 

млрд.сўмда

photo_2022-01-19_19-43-45.jpg

 

 

Банклар кассаларидан нақд пулга бўлган талабдан келиб чиққан ҳолда муомалага қўшимча нақд пуллар чиқариб борилди ҳамда айрим даврларда муомаладаги ортиқча нақд пулларнинг қайтиши кузатилди.

 

4-расм: Муомаладаги нақд пулларнинг пул массасидаги улуши динамикаси

photo_2022-01-19_19-43-55.jpg

 

2022 йил 1 январь ҳолатига муомаладаги нақд пулларнинг умумий пул массасидаги улуши 20 фоизни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 фоиз бандга пасайди. ЯИМга нисбатан улуши эса 4,1 фоиздан 3,9 фоизгача пасайди.

 

Муомаладаги нақд пулларнинг номинал қиймати бўйича
таркиби тўғрисида

 

Муомаладаги нақд пуллар таркибида асосан йирик номиналдаги банкнотлар салмоғининг ошиши ҳисобига банкнотлар умумий сони сезиларли даражада камайди.

Жумладан, 2021 йил давомида муомалага чиқарилган нақд пуллар таркибида уларнинг сўмдаги миқдори бўйича 100 000 сўмлик банкнотлар улуши – 27,3 фоиздан 34,8 фоизга етган бўлса, 50 000 сўмликнинг улуши – 38,8 фоиздан 34,2 фоизга, 10 000 сўмликнинг улуши – 15,7 фоиздан 14,5 фоизга, 5 000 сўмлик – 16,1 фоиздан 12,7 фоизга, 1 000 сўмгача – 2,1 фоиздан 1,4 фоизга тушди. Шунингдек, 2 000 сўмлик (0,3 фоиз) ва 20 000 сўмлик (2,1 фоиз) намунадаги банкнотлар муомалага киритилди.

 

5-расм: Муомалага чиқарилган банкнотларнинг
номинал қийматлари бўйича улуши

 

photo_2022-01-19_19-44-06.jpg

 

Бунинг натижасида, муомалага чиқарилган банкнотлар сони 492,4 млн. донага ёки 18 фоизга камайди.

Муомалада банкнотлар сонининг камайиши аҳоли учун нақд пулдаги тўловларда қулайликлар яратишга, банклар учун эса нақд пуллар билан ишлашни, жумладан уларни санаш, саралаш ва ўраб-боғлаш жараёнларини енгиллаштиришга хизмат қилади.

Шу билан бирга, чакана савдо ва аҳолига пуллик хизматлар соҳасидаги ҳисоб-китобларда қайтим пуллари (майда пуллар) сифатида фойдаланиш учун 2021 йил давомида қўшимча 14,6 млрд. сўмлик янги тангалар муомалага чиқарилиб, уларнинг жами муомаладаги нақд пуллар таркибидаги миқдорий салмоғи 0,16 фоизга етди.

USD = 12690.00
-7
EUR = 13526.27
-21.43
RUB = 135.95
+0.9
GBP = 15802.86
-34.11
JPY = 82.14
-0.09
CHF = 13969.62
+3.06
CNY = 1752.47
-1.48
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X