Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

2021 йил якунлари учун тўлов баланси жорий операциялар ҳисобининг дастлабки кўрсаткичлари

Янгиланган сана:  21 Янв 2022, 19:05
21 Янв 2022

Марказий банк томонидан 2021 йил якунлари бўйича тўлов баланси жорий операциялари ҳисобининг дастлабки кўрсаткичлари тайёрланди.[1]

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, тўлов балансининг жорий операциялар ҳисоби дефицити 4,6 млрд. долларни ташкил этди.

Бунда, савдо баланси (товарлар ва хизматлар) манфий сальдоси (11,3 млрд. доллар), бирламчи ва иккиламчи даромадларнинг ижобий сальдоси (6,7 млрд. доллар) ҳисобига қисман қопланди.

Товарлар ва хизматлар экспорти

2021 йил якунлари бўйича жами товарлар экспорти 14,1 млрд. долларни (2020 йилда 12,8 млрд. доллар, 2019 йилда 13,9 млрд. доллар) ташкил этди. Бунда, товарлар экспорти (олтинсиз) ўтган йилга нисбатан 42 фоизга ёки 3,0 млрд. долларга ошиб 10,0 млрд. долларни (2020 йилда 7,0 млрд. доллар, 2019 йилда 9,0 млрд. доллар) ташкил этди. Товарлар экспортининг (олтинсиз) асосий қисмини “тўқимачилик ва тўқимачилик буюмлари” – 3,2 млрд. доллар (ўтган йилда 2,1 млрд. доллар), “қимматбаҳо бўлмаган металлар ва улардан буюмлар” – 1,6 млрд. доллар (ўтган йилда 1,1 млрд. доллар), “келиб чиқиши ўсимликка мансуб маҳсулотлар” – 1,2 млрд. доллар (ўтган йилда 1,2 млрд. доллар) товар гуруҳлари ташкил этди.

Хизматлар экспорти ўтган йилга нисбатан 35 фоизга ёки 592 млн. долларга ошиб 2,3 млрд. долларни (2020 йилда 1,7 млрд. доллар, 2019 йилда 3,1 млрд. доллар) ташкил этди. Бунда жаҳонда пандемия билан боғлиқ чекловлар 2021 йилда аста секинлик билан юмшатилганлиги хизматларнинг савдо айланмаси кўпайишига сабаб бўлди.

Товарлар ва хизматлар импорти

Товарлар импорти 23,0 млрд. долларни (2020 йилда 19,0 млрд. доллар, 2019 йилда 21,2 млрд. доллар) ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 21 фоиз ёки 4,0 млрд. долларга ошди. Товарлар импортининг асосий қисми “машиналар, ускуналар, механизмлар” – 6,2 млрд. доллар (ўтган йилда 6,0 млрд. доллар), “қимматбаҳо бўлмаган металлар ва улардан буюмлар” – 3,2 млрд. доллар (ўтган йилда 2,4 млрд. доллар), “кимё саноати маҳсулотлари” – 2,9 млрд. доллар (ўтган йилда 2,4 млрд. доллар) ва “транспорт ускуналари” – 2,8 млрд. доллар (ўтган йилда 2,2 млрд. доллар) товар гуруҳларига тўғри келди.

Хизматлар импорти ўтган йилга нисбатан 33 фоиз ёки 1,2 млрд. долларга ошиб, 4,7 млрд. долларни (2020 йилда 3,5 млрд. доллар, 2019 йилда 5,4 млрд. доллар) ташкил этди. Бунда, хизматлар импорти таркибида 2020 йилга нисбатан сафарлар компоненти 664 млн. долларга, транспорт хизматларида эса 453 млн. долларга ўсди. 2019 йилда сафарлар компоненти 33 фоизга, транспорт хизматлари эса 10 фоизга юқори бўлган.

Бирламчи ва иккиламчи даромадлар

Бирламчи даромадлар сальдоси 397 млн. доллар миқдорида ижобий бўлиб шаклланди. Бунда, жаҳонда иқтисодий фаолликнинг ўсиши, хорижда қисқа муддатли ишчиларнинг сони кўпайишига ва уларнинг даромадларига ижобий таъсир этган бўлса, харажатлар қисмида жалб қилинган ташқи қарзларга ҳисобланган фоизлар ва хорижий инвесторларнинг даромадларида ўсиш кузатилди.

Иккиламчи даромадларнинг ижобий салъдоси 6,3 млрд. долларни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 21 фоиз ёки 1,1 млрд. долларга кўпроқ бўлди.

 

2021 йил якунлари учун тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзи кўрсаткичларининг якуний ҳисоботи фойдаланувчиларга 2022 йилнинг март ойида тақдим қилинади.




[1] Дастлабки кўрсаткичлар тезкор маълумотлар ва экспертлик баҳолашлар асосида тузилганлиги сабабли улар якуний маълумотлар билан фарқ қилиши мумкин.

 

USD = 12628.05
+7.96
EUR = 13616.83
+17.42
RUB = 136.42
-0.31
GBP = 15927.76
+35.28
JPY = 83.44
+0.11
CHF = 14007.82
+81.44
CNY = 1748.70
+3.28
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X