Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ўзбекистон Республикасининг 2022 йилнинг I ярим йиллиги учун Тўлов баланси ва халқаро инвестицион позицияси бўйича ҚИСҚАЧА МАЪЛУМОТ

Янгиланган сана:  30 Сен 2022, 15:45
30 Сен 2022

2022 йилнинг I ярим йиллигида жорий операциялар ҳисоби дефицити 830 млн. доллар (2021 йилнинг I ярмида 3,3 млрд. доллар) билан шаклланди. Бунда, савдо балансининг (товарлар ва хизматлар) манфий сальдоси (6,5 млрд. доллар) бирламчи ва иккиламчи даромадларнинг ижобий сальдоси (5,7 млрд. доллар) ҳисобига қисман қопланди.

2022 йилнинг I ярим йиллиги якунлари бўйича молиявий ҳисобнинг манфий сальдоси 52,5 млн. долларни (2021 йилнинг I ярмида 3,7 млрд. доллар) ташкил этди. Мажбуриятлар бўйича асосан тўғридан-тўғри ва бошқа инвестициялар мос равишда 895 млн. доллар ва 3,2 млрд. долларга ўсиш кузатилган бўлса, активларда эса валюта ва депозитлар ҳамда халқаро резерв активлар билан боғлиқ операциялар мос равишда 3,4 млрд. ва 285,2 млн. долларга ортди.

Ўзбекистон Республикасига чет элдан тўғридан-тўғри инвестицияларнинг соф ўсиши 895,4 млн. долларни ташкил қилди (2021 йилнинг I ярмида 1,3 млрд. доллар).

Шу билан бирга, капиталга соф инвестициялар (маҳсулот тақсимотига оид битимлар бўйича операциялар бундан мустасно) – 362,8 млн. долларни, бош офисдан жалб қилинган қарзлар – 505,6 млн. долларни, маҳсулот тақсимотига оид келишувлар асосида ишлаётган корхоналар томонидан инвестицияларнинг соф сўндирилиши – 325,1 млн. долларни ташкил қилди.

Портфель инвестицияларнинг манфий сальдоси 2022 йилнинг I ярим йиллигида 6,9 млн. долларни ташкил қилди.

Ўзбекистон Республикасининг соф инвестицион позицияси кўрсаткичи йил бошига нисбатан 9 фоизга ёки 1,6 млрд. долларга ошиб жорий йилнинг 1 июль ҳолатига 18,5 млрд. долларни ташкил этди. Бунда, мамлакатнинг чет эл валютасидаги активлари 74,7 млрд. доллар, ташқи мажбуриятларининг ҳажми эса 56,3 млрд. долларга тенг бўлди.

Нашр
Статистика

USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X