1. Рухсатнома (хулоса, қарор, сертификат, розилик ва бошқа) номи: |
Банкни ихтиёрий тугатишга рухсатнома |
2. Рухсат бериладиган фаолият турлари: |
Банкни ихтиёрий тугатиш |
3. Ариза берувчилар тоифаси: |
Юридик шахс |
4. Рухсат берувчи орган: |
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки |
5. Рухсат берувчи органга ҳужжатларни топшириш тартиби: |
а) Аньанавий шаклда, ёзма ариза орқали; б) Марказий банкнинг расмий веб сайти орқали (www.cbu.uz). |
6. Рухсатнома (хулоса, қарор, сертификат, розилик ва бошқа)ни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: |
1) акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинганидан кейин 5 кундан кечиктирмай “Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисида”ги Низомнинг (рўйхат рақами 3252, 2020 йил 30 июнь) 16-иловасига мувофиқ ариза; 2) банкни тугатиш тўғрисида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тугатиш сабаблари кўрсатилган ҳолда қабул қилинган қарор; 3) акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган, тугатиш жараёнини, кредиторларнинг ва омонатчиларнинг талабларини қаноатлантириш тартиб-таомиллари ва муддатлари доирасидаги ташкилий-амалий чора-тадбирларни ўз ичига олган тугатиш режаси; 4) ихтиёрий тугатишга рухсат бериш тўғрисида Марказий банкка ариза билан мурожаат этилган пайтдаги талабларни қаноатлантириш учун маблағлар етарли эканлигини тасдиқловчи баланс ҳисоботи; 5) тугатиш комиссиясининг таркиби тўғрисидаги ахборот ва бошқа зарур маълумотлар. |
7. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: |
Йиғим ундирилмайди |
8. Рухсатнома (хулоса, қарор, сертификат, розилик ва бошқа) берилганлиги учун давлат божи миқдори: |
Давлат божи ундирилмайди |
9. Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатлари: |
60 кун |
10. Рухсатнома (хулоса, қарор, сертификат, розилик ва бошқа) талаблари ва шартлари: |
1) банкни ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор қонун ҳужжатларига мувофиқ қабул қилиниши; 2) банк тўловга лаёқатлилиги; 3) банк томонидан тақдим этилган ҳужжатларда тўлиқ ва етарли маълумотлар мавжудлиги; 4) тақдим этилган тугатиш режаси кредиторлар ва омонатчиларнинг талаблари тўлиқ қаноатлантирилиши учун имкониятлар бўлишини таъминланганлиги; 5) банк Марказий банкнинг сўровномасига кўра банкни ихтиёрий тугатишга рухсат бериш шартлари бажарилганлигини аниқлаш учун зарур бўлган қўшимча ҳужжатларни белгиланган муддатда тақдим этган бўлса. |
11. Назорат тартиби: |
|
12. Рухсатнома беришда келишиладиган органлар: |
Мавжуд эмас |
13. Рухсатнома (хулоса, қарор, сертификат, розилик ва бошқа)нинг амал қилиш муддати: |
Чекланмаган |
14. Изоҳ: |
|
Банкни ихтиёрий тугатишга рухсатнома
Янгиланган сана: 12 Дек 2023, 16:49