Нархлар ва иқтисодий кутилмаларни ўрганиш бўлими етакчи иқтисодчиси
Янгиланган сана: 10 Мар 2026, 12:22
Мажбуриятлар:
- Услубий қўлланмаларда белгиланган тартибда ҳудуддаги танлаб олинган савдо ва ҳизмат кўрсатиш объектларида тузилган истеъмол савати таркибига кирувчи истеъмол товарлари ва ҳизматлари нархлар динамикасини кузатиш ишларида қатнашиш, Иқтисодиётда инфляцион кутилмаларни аниқлаш ва ҳисоблаш мақсадида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида сўровлар ўтказиш, Нархлар динамикасини кузатиш жараёнида сезиларли даражадаги ошиш ёки пасайиш қайд этилган ҳолатида нархларнинг ўзгариши сабабларини шунингдек, истеъмол товарларига бўлган талаб ва унинг таклифидаги ўзгаришларни ўрганиб бориш ва юзага келиши мумкин бўлган инфляцион хатарлар тўғрисида тезкор ахборотлар тайёрлаш.
- Иқтисодиётидаги жорий холатни таҳлил қилиш ҳамда иқтисодий ўсиш жараёнларини прогнозлаштириш мақсадида вилоятда иқтисодиёт реал сектори корхоналари бўйича даврий (чораклик) сўровнома ўтказиш ишларида қатнашиш. Давлат чегарасидан ўтиш пунктларида мамлакат ҳудудига кириб келувчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва мамлакатдан чиқиб кетувчи чет эл фуқаролари ўртасида услубий қўлланмага асосан статистик сўровлар ўтказиш ишларида қатнашиш. Иқтисодиётда нархлар даражаси ўзгаришини ва инфляцион кутилмаларни компонентлар ва омиллар бўйича таҳлил қилиб бориш.
- Ҳудуд иқтисодиётидаги инфляциянинг монетар ва номонетар омилларини аниқлаш ва уларнинг инфляцияга таъсирини баҳолаш бўйича таҳлилий ишларни амалга ошириш. Ҳудудда инфляциянинг паст даражада бўлишини таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва инфляция жараёнлари тўғрисида ҳисоботлар тақдим этиб бориш.
Талаблар:
- Маълумоти: Банк иши, молия-иқтисодиёт бўйича олий маълумот.
- Иш тажрибаси: Банк тизимида камида 1 йиллик иш тажрибаси талаб этилади
- Халқаро ва миллий сертификатларнинг мавжудлигига устуворлик берилади.
- Давлат тилини мукаммал билиши, барча хат-ҳужжатларни кирилл ва лотин алифбосида орфографик ва грамматик хатоларсиз ёза олиши лозим.
- Чет тилларни билиш даражаси: рус тили - B1 даражасида.
- Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги ҳамда банк тизимига доир бошқа турдаги қарор ва фармонлардан хабардор бўлиш лозим.
- MS Office (Word, Excel, Power Point, Outlook) дастурларида эркин ишлай олиши лозим.
- Масъулиятли ҳамда жамоа билан ишлай олиши, янгиликларга интилувчан, ўз устида ишлай олиши лозим.
Резюме жўнатиш
Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли