Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Тўлов тизимлари инфратузилмалари ва ахборот технологиялари бўлими бош мутахассиси

Янгиланган сана: 10 Мар 2026, 12:24

Мажбуриятлар:

  • Ҳудудларда товарлар ва хизматлар, шунингдек бошқа тўловлар бўйича амалга оширилган ҳисоб-китобларда аҳолининг банк карталари орқали амалга ўтказилган тўловларини таҳлил қилиб боради ва бу бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига маълумотномалар тақдим этади.
  • Ҳудудлардаги корхона ва ташкилотлар ходимлари (жумладан, талабалар, пенсионерлар) нинг ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларини, шу жумладан, пенсия, нафақа ва бошқа ижтимоий тўловларни Humo ва Uzcard тўлов тизимидаги банк карталари орқали тўланишини кенгайтириш ва кунлик таҳлиллар олиб боради;
  • Ҳудудларда банк карталарини инфратузилмалари (жумладан, терминаллар, банкоматлар, инфокиосклар тармоғини) кенгайтириш чораларини таъминлаш ва уларнинг ижроси юзасидан мониторингини юритади
  • Ҳудудларда банк карталари тизимида оид ҳисобварақларни таҳлил қилиш ҳамда ўрнатилган терминаллардан самарали ва тўғри фойдаланишни таъминлаш ва назорат қилади;

Талаблар:

  • Маълумоти: Олий (банк иши, молия, иқтисод йўналишида олий маълумот)
  • Иш тажрибаси: Банк тизимида камида 2 йиллик иш тажрибаси талаб этилади
  • Давлат тилини мукаммал билиши, барча хат-ҳужжатларни кирилл ва лотин алифбосида орфографик ва грамматик хатоларсиз ёза олиши лозим.
  • Чет тилларни билиш даражаси: Рус тили - Тижорат банкларидан ҳисоботлар қабул қилиб умумлаштирган ҳолда маълумот тайёрлашда. Инглиз тили - Тўлов тизимлари бўйича халқаро меъёрий ҳужжатлар билан ишлашда.
  • Тўлов тизимлари бўйича халқаро меъёрий ҳужжатлар билан ишлашда.
  • Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги ҳамда банк тизимига доир бошқа турдаги қарор ва фармонлардан хабардор бўлиш лозим.
  • MS Office (Word, Excel, Power Point, Outlook) дастурларида эркин ишлай олиши лозим.
  • Масъулиятли ҳамда жамоа билан ишлай олиши, янгиликларга интилувчан, ўз устида ишлай олиши лозим.

Резюме жўнатиш

Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.

xlsx 20.2 KB
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли

Файлнинг максимал ҳажми 3.00 MB
* Тўлдириш мажбурий бўлган катакчалар
Резюме жўнатилди

Ўзбекисон Республикаси Марказий банки сиз томонингиздан юборилган аризани кўриб чиқади.

Сизнинг номзодингизга қизиқиш пайдо бўлган тақдирда, ходимларни жалб қилиш бўйича мутахассислар сиз билан албатта боғланади.

USD = 12141.38
+15.28
EUR = 14313.47
+141.7
RUB = 160.26
+1.15
GBP = 16443.07
+157.72
JPY = 76.37
+0.46
CHF = 15551.91
+212.13
CNY = 1781.18
+6.05
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X