Хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш шўбаси бош эксперти
Янгиланган сана: 10 Мар 2026, 12:25
Мажбуриятлар:
- Бош бошқармадаги ахборот тизимларининг узлуксизлигини таъминлаш учун зарур бўлган электрон архив маълумотларини ўз вақтида шаклланиши ва хавфсиз сақланиши бўйича амалга оширилган ишларни назорат қилади
- Бош бошқармада хавфсизлик ва ахборот муҳофазасини таъминлаш бўйича шўбанинг чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқади ва ушбу режа асосида ишларни ташкил қилад
- Бош бошқармада фаолият олиб бораётган Қўриқлаш бўлинмаси томонидан мавжуд меёрий ҳужжатлар талабларига амал қилиниши юзасидан ўз ваколатлари доирасида назорат қилади
- Марказий банкнинг тегишли департаменти, Бош бошқарма раҳбарияти ва шўба мудири топшириқлари ҳамда шўбага юклатилган вазифаларни ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ бажарилишини таъминлайди
Талаблар:
- Маълумоти: Олий (Ахборот технологиялари йўналишида олий маълумот)
- Иш тажрибаси: Ушбу йўналишда камида 2 йиллик иш тажрибаси талаб этилади
- Давлат тилини мукаммал билиши, барча хат-ҳужжатларни кирилл ва лотин алифбосида орфографик ва грамматик хатоларсиз ёза олиши лозим.
- Чет тилларни билиш даражаси: рус тили B1, инглиз тили B1 даражасида
- Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги ҳамда банк тизимига доир бошқа турдаги қарор ва фармонлардан хабардор бўлиш лозим.
- MS Office (Word, Excel, Power Point, Outlook) дастурларида эркин ишлай олиши лозим.
- Масъулиятли ҳамда жамоа билан ишлай олиши, янгиликларга интилувчан, ўз устида ишлай олиши лозим.
Резюме жўнатиш
Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли