Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Дастурчиларга

Янгиланган сана: 14 Янв 2021, 16:26

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий веб-сайтида хорижий валюталарниниг сўмга нисбатан расмий курсларини структураланган   XML   ва   JSON   форматида олиш ва фойдаланиш имконияти мавжуд.

Бу имконият Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий веб-сайтидан интернет тармоғи орқали валюталар курсларини синхрон (автоматлашган) ҳолатда олиш ҳамда дастурий таъминотлар учун ёки ўз сайтларида валюталар курсларини жойлаштирувчилар учун яратилган.


XML Валюталар курслари XML форматида

Маълумот «https://cbu.uz/oz/arkhiv-kursov-valyut/xml/» ҳавола орқали олинади.

Валюталар курсларига алоҳида валюта ва/ёки бирор сана учун сўровлар бериш


Мисоллар:

https://cbu.uz/oz/arkhiv-kursov-valyut/xml/ – параметр кўрсатилмаган ушбу сўров ёрдамида жорий санадаги валюта курслари берилади;

https://cbu.uz/oz/arkhiv-kursov-valyut/xml/all/2018-12-11/ – ушбу сўров ёрдамида «2018-12-11» санасидаги барча валюталар курслари берилади;

https://cbu.uz/oz/arkhiv-kursov-valyut/xml/RUB/2019-01-01/ – ушбу сўров ёрдамида сана ва валюта кодини кўрсатган ҳолда, «RUB» санадаги «2019-01-01» кодли валютанинг курси берилади;


Маълумот стандартлашган XML кўринишида қуйидаги таркибий тузилишда берилади:

<CBU_Curr> – Энг юқори даражани белгиловчи калитли тег;

<CcyNtry> – Валютанинг сонли коди. Масалан: 840, 978, 643 ва бошқалар;

<Ccy> – Валютанинг рамзли коди (альфа-3). Масалан: USD, EUR, RUB ва бошқалар;

<CcyNm_RU> – Валютанинг рус тилидаги номи;

<CcyNm_UZ> – Валютанинг ўзбек (лотин) тилидаги номи;

<CcyNm_UZC> – Валютанинг ўзбек (кириллица) тилидаги номи;

<CcyNm_EN> – Валютанинг инглиз тилидаги номи;

<CcyMnrUnts> – Курснинг каср қисми узунлиги;

<Nominal> – Валютанинг бирликлар сони;

<Rate> – Валюта курси;

<Date> – Курснинг амал қилиш санаси.

JSON Валюталар курслари JSON форматида

Маълумот «https://cbu.uz/oz/arkhiv-kursov-valyut/json/» ҳавола орқали олинади.

Валюталар курсларига алоҳида валюта ва/ёки бирор сана учун сўровлар бериш


Мисоллар:

https://cbu.uz/oz/arkhiv-kursov-valyut/json/ – параметр кўрсатилмаган ушбу сўров ёрдамида жорий санадаги валюта курслари берилади;

https://cbu.uz/oz/arkhiv-kursov-valyut/json/all/2018-12-11/  - ушбу сўров ёрдамида «2018-12-11» санасидаги барча валюталар курслари берилади;

https://cbu.uz/oz/arkhiv-kursov-valyut/json/RUB/2019-01-01/ – ушбу сўров ёрдамида сана ва валюта кодини кўрсатган ҳолда, «RUB» санадаги «2019-01-01» кодли валютанинг курси берилади;


Маълумот стандартлашган JSON кўринишида қуйидаги таркибий тузилишда берилади:

<id> – Тартиб рақами;

<Code> – Валютанинг сонли коди. Масалан: 840, 978, 643 ва бошқалар;

<Ccy> – Валютанинг рамзли коди (альфа-3). Масалан: USD, EUR, RUB ва бошқалар;

<CcyNm_RU> – Валютанинг рус тилидаги номи;

<CcyNm_UZ> – Валютанинг ўзбек (лотин) тилидаги номи;

<CcyNm_UZC> – Валютанинг ўзбек (кириллица) тилидаги номи;

<CcyNm_EN> – Валютанинг инглиз тилидаги номи;

<Nominal> – Валютанинг бирликлар сони;

<Rate> – Валюта курси;

<Diff> – Валютлар курслари фарқи;

<Date> – Курснинг амал қилиш санаси.


USD = 12893.07
+18.01
EUR = 13386.87
-19.93
RUB = 125.96
+1.21
GBP = 16121.49
-180.91
JPY = 82.27
+0.29
CHF = 14399.23
+32.95
CNY = 1766.37
+1.79
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X