Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
1406

«Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқнома»га киритилган қўшимчалар юзасидан шарҳ

Янгиланган сана:  19 Май 2019, 14:08

«ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КАССА ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ, ИНКАССАЦИЯ ВА ҚИММАТЛИКЛАРНИ ТАШИШГА ДОИР ЙЎРИҚНОМА»ГА КИРИТИЛГАН ҚЎШИМЧАЛАР ЮЗАСИДАН ШАРҲ

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 10 сентябрдаги 26/2-сонли «Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқномага қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори 2011 йил 6 октябрда Адлия вазирлигида 1831-3-сон билан рўйхатга олинди. Мазкур қўшимчалар 2011 йил 16 октябридан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 6 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-1516-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2011 йил 13 июндаги қарорига асосан “500 сўм” қийматидаги юбилей танга пулнинг намунаси ва дизайни маъқулланган.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 2011 йилнинг 1 сентябридан “500 сўм” қийматидаги юбилей танга пуллар муомалага чиқарилди.

Шунга мувофиқ муомалага чиқарилган “500 сўм” қийматидаги юбилей танга пули тўғрисидаги маълумотлар Мазкур йўриқноманинг 61,63-бандларида тегишлича акс эттирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 24 августдаги ПФ-4354-сонли “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг 6-бандида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектларига нақд пул тушумларини банк кассаларига топшириш тартибини соддалаштириш вазифаси белгиланган.

 Мазкур талабларидан келиб чиққан ҳолда йўриқноманинг 364-банди иккинчи хатбоши билан тўлдирилиб, унга кўра “кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари асосий ҳисоб рақами очилган банк (банк филиали) кассасига энг кам иш ҳақининг йигирма баробари миқдоригача бўлган нақд пул тушумини мустақил топширишлари мумкин”лиги белгилаб олинди.

Йўриқноманинг 375-бандида пул, танга ва бошқа қимматликларни ташиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Инкассация бирлашмасининг жойлардаги бўлимлари орқали томонлар ўртасида тузилган шартномалар, банкларнинг ёзма буюртмалари ва Марказий банк ва унинг ҳудудий Бош бошқармаларининг фармойишлари асосида амалга оширилиши қайд қилинган.

Ушбу  талабларга аниқлик киритиш мақсадида 375-банд учинчи хатбоши билан тўлдирилди. Унга кўра банклар (банк филиаллари) томонидан миллий ва чет эл валюталаридаги нақд пуллар ҳамда бошқа қимматликларни бевосита ўзлари (самонос) ташишга йўл қўйилмайди.

Йўриқномага киритилган ушбу қўшимчлар энг аввало кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш, пул муомаласини мустаҳкамлаш, тижорат банкларининг касса ва инкассация масалалларини ташкил этилишини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Н.Ю.ХАЙИТАЛИЕВ,
Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки
Эмиссия-касса операциялари
департаменти директори




Рўйхатдан ўтиш муддати: 12 январь 2016 й.
docx 13.7 KB
Юклаб олиш



Улашиш:

 
USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X