Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

2025 йил 5 июнда ўтказиладиган аукцион савдоларида миллий валютадаги Марказий банк облигацияларини жойлаштириш тўғрисида

Янгиланган сана: 5 Июн 2025, 16:09

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2025 йил 5 июнда “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ)нинг савдо тизимида Марказий банк облигацияларини қуйидаги шартлар асосида бирламчи жойлаштирилишини эълон қилади.

Жойлаштириш усули: ЎзРВБ савдо тизимида аукцион орқали очиқ сотув.

Эмитент: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки.

Аукционда жойлаштириладиган облигациялар реквизитлари:

Облигация тури: Марказий банк облигациялари;

идентификацион рақам: 21182CBUSS;

бир дона облигациянинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион) сўм;

жойлаштириш санаси: 2025 йил 5 июнь;

чиқарилиш ҳажми: 1 000 000 000 000 (бир триллион) сўм;

муомала даври: 81 кун;

облигацияларнинг сўндириш санаси: 2025 йил 25 август;

мажбурият бўйича даромад тури: дисконт;

даромадлилик: сотиб олиш (ёки сотиш) ва сўндириш қийматлари орасидаги фарқ.

даромадлиликнинг максимал чегараси: асосий ставка фоиз коридорининг юқори чегараси.

 

Аукцион ўтказиш шартлари:

аризаларни қабул қилиш вақти: 11:30– 12:00;

аризаларни қондириш вақти: 12:00;

тўлов валютаси: сўм;

аукцион савдоларида рақобатсиз буюртманомалар қабул қилинмайди;

битимлар қийматини яхлитлаш:математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача.

 




Улашиш:

 
USD = 11997.83
+18.19
EUR = 13967.87
+66.7
RUB = 167.31
-0.21
GBP = 16188.67
+102.41
JPY = 75.49
+0.2
CHF = 15350.35
+112.95
CNY = 1768.52
+5.36
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X