Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Марказий банк 2026 йил 31 март куни “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ)нинг савдо тизимида давлат қимматли қоғозлар (ДҚҚ)ни қуйидаги шартлар асосида бирламчи жойлаштирилишини эълон қилади.
Жойлаштириш усули: ЎзРВБ савдо тизимида аукцион орқали очиқ сотув.
Эмитент – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.
Аукционда жойлаштириладиган ДҚҚ реквизитлари:
ДҚҚ тури: қисқа муддатли ғазначилик мажбуриятлари;
идентификацион рақам: 24134UMFS;
ISIN код: UZA000005746
бир дона мажбуриятнинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион) сўм;
аукцион ўтказиш санаси: 2026 йил 31 март;
муомала даври бошланиш санаси: 2026 йил 2 апрель;
чиқарилиш ҳажми: 200 000 000 000 (икки юз миллиард) сўм;
муомала даври: 364 кун;
мажбуриятларнинг сўндириш санаси: 2027 йил 1 апрель;
мажбурият бўйича даромад тури: дисконт;
даромадлилик: сотиб олиш (ёки сотиш) ва сўндириш қийматлари орасидаги фарқ.
Аукцион ўтказиш шартлари:
аризаларни қабул қилиш вақти: 11:30 – 12:00;
аризаларни қондириш вақти: 12:00;
тўлов валютаси: сўм;
аукцион бўйича ҳисоб китоблар Т+2 режимида амалга оширилади;
аукцион савдоларида фақат бирламчи дилерлар иштирок этиши мумкин;
Ушбу ДҚҚни махсимал ҳажми 1 000 000 000 000 (бир триллион) сўм бўлгунга қадар қўшимча жойлаштирилиши мумкин;
аукцион савдоларида рақобатсиз буюртманомалар қабул қилинмайди;
битимлар қийматини яхлитлаш:математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача.