Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Марказий банк ўртасида имзоланган 2021 йил 2 июлдаги 2-сонли шартномага асосан, ДҚҚни қўшимча жойлаштириш бўйича савдо ўтказилишини эълон қилади:
Аукцион ўтказиш санаси: 2026 йил 9 апрель.
ДҚҚ чиқарилишининг идентификация рақами: 24134UMFS
ISIN код: UZA000005746
Чиқарилиш ҳажми: 200 000 000 000 (икки юз миллиард) сўм
бир дона ДҚҚнинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион) сўм;
муомала даври: 357 кун;
мажбуриятларнинг сўндириш санаси: 2027 йил 1 апрель;
мажбурият бўйича даромад тури: дисконт;
ДҚҚнинг энг қуйи сотиш нархи: 89,9190% (номиналга нисбатан фоизда)
Аукцион ўтказиш шартлари:
аризаларни қабул қилиш вақти: 11:30 – 12:00;
аризаларни қондириш вақти: 12:00;
тўлов валютаси: сўм;
савдолар бўйича ҳисоб китоблар Т+0 режимида амалга оширилади;
савдоларда фақат бирламчи дилерлар иштирок этиши мумкин;
битимлар қийматини яхлитлаш:математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача.