Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

2026 йил 5 май куни ўтказиладиган аукцион савдоларида миллий валютадаги давлат қимматли қоғозларни жойлаштириш тўғрисида

Янгиланган сана: 4 Май 2026, 16:56

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Марказий банк 2026 йил 5 май куни “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ)нинг савдо тизимида давлат қимматли қоғозлар (ДҚҚ)ни қуйидаги шартлар асосида бирламчи жойлаштирилишини эълон қилади.

Жойлаштириш усули: ЎзРВБ савдо тизимида аукцион орқали очиқ сотув.

Эмитент – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.

Аукционда жойлаштириладиган ДҚҚ реквизитлари:

ДҚҚ тури: қисқа муддатли ғазначилик мажбуриятлари;

идентификацион рақам: 24135UMFS;

ISIN код: UZA000005852

бир дона мажбуриятнинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион) сўм;

аукцион ўтказиш санаси: 2026 йил 5 май;

муомала даври бошланиш санаси: 2026 йил 7 май;

чиқарилиш ҳажми: 200 000 000 000 (икки юз миллиард) сўм;

муомала даври: 364 кун;

мажбуриятларнинг сўндириш санаси: 2027 йил 6 май;

мажбурият бўйича даромад тури: дисконт;

даромадлилик: сотиб олиш (ёки сотиш) ва сўндириш қийматлари орасидаги фарқ.

Аукцион ўтказиш шартлари:

аризаларни қабул қилиш вақти: 11:30 – 12:00;

аризаларни қондириш вақти: 12:00;

тўлов валютаси: сўм;

аукцион бўйича ҳисоб китоблар Т+2 режимида амалга оширилади;

аукцион савдоларида фақат бирламчи дилерлар иштирок этиши   мумкин;

Ушбу ДҚҚни махсимал ҳажми 1 000 000 000 000 (бир триллион) сўм бўлгунга қадар қўшимча жойлаштирилиши мумкин;

аукцион савдоларида рақобатсиз буюртманомалар қабул қилинмайди;

битимлар қийматини яхлитлаш:математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача.

 

 




Улашиш:

 
USD = 12014.48
-39.55
EUR = 13858.70
-73.35
RUB = 166.61
-0.44
GBP = 16058.55
-91.44
JPY = 74.84
-0.29
CHF = 15025.61
-70.23
CNY = 1772.62
-5.63
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X