Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

2026 йил 2 июнь куни ўтказиладиган аукцион савдоларида миллий валютадаги давлат қимматли қоғозларни жойлаштириш тўғрисида

Янгиланган сана: 2 Июн 2026, 10:42

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Марказий банк 2026 йил 2 июнь куни “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ)нинг савдо тизимида давлат қимматли қоғозлар (ДҚҚ)ни қуйидаги шартлар асосида бирламчи жойлаштирилишини эълон қилади.

Жойлаштириш усули: ЎзРВБ савдо тизимида аукцион орқали очиқ сотув.

Эмитент – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.

Аукционда жойлаштириладиган ДҚҚ реквизитлари:

ДҚҚ тури: ўрта муддатли ғазначилик мажбуриятлари;

идентификацион рақам: 28044UMFS;

ISIN код: UZA000005951

бир дона мажбуриятнинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион) сўм;

аукцион ўтказиш санаси: 2026 йил 2 июнь;

муомала даври бошланиш санаси: 2026 йил 4 июнь;

чиқарилиш ҳажми: 300 000 000 000 (уч юз миллиард) сўм;

муомала даври: 1095 кун;

мажбуриятларнинг сўндириш санаси: 2029 йил 3 июнь;

қатъий белгиланган фоизли даромад ставкаси: йиллик 13,0%;

фоизли даромад тўланиш даври: 6 ой.

Фоизли даромад тўланиш саналари:

биринчи давр:     2026 йил 3 декабрь;

иккинчи давр:   2027 йил 3 июнь;

учинчи давр:       2027 йил 2 декабрь;

тўртинчи давр: 2028 йил 1 июнь;

бешинчи давр:    2028 йил 30 ноябрь;

олтинчи давр:      2029 йил 3 июнь;

Аукцион ўтказиш шартлари:

аризаларни қабул қилиш вақти: 11:00 – 11:30;

аризаларни қондириш вақти: 11:30;

тўлов валютаси: сўм;

аукцион бўйича ҳисоб китоблар Т+2 режимида амалга оширилади;

аукцион савдоларида фақат бирламчи дилерлар иштирок этиши   мумкин;

Ушбу ДҚҚни махсимал ҳажми 3 000 000 000 000 (уч триллион) сўм бўлгунга қадар қўшимча жойлаштирилиши мумкин;

аукцион савдоларида рақобатсиз буюртманомалар қабул қилинмайди;

битимлар қийматини яхлитлаш:математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача.

 

 




Улашиш:

 
USD = 12012.12
+32.29
EUR = 13935.26
+30.27
RUB = 166.12
+1.13
GBP = 16115.46
+30.14
JPY = 74.91
+0.09
CHF = 15111.49
+8.33
CNY = 1777.86
+4.94
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X